Қайднома

Қидирув

Иброҳимович: «Финалга тайёрман»

Иброҳимович: «Финалга тайёрман»

  20.05.2017 20:38
  0
  871
Иброҳимович: «Финалга тайёрман»

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Иброҳимович Стокгольмда бўлиб ўтадиган Европа Лигаси финал ўйинига жамоа билан бирга бўлишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли швед куни кеча Америкадан қайтиб келди, у ерда 2 ҳафта олдин тиззасида жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтган. “Қизил иблислар” ва Златаннинг ўзи ҳам жароҳати қанчалик жиддий эканлигини ва тикланиш учун қанча муддат талаб этилишини очиқламаяпти.

Шунга қарамай Златан “Аякс”га қарши финалда жамоасига далда бериш учун етиб келади, зеро финал унинг ватанида ўтказилмоқда. Бу ҳақида Златан Инстаграмдаги видеоси орқали хабар берган.

“Финалга тайёрман” – деб номланган видеода Златан бассейнда юрмоқда.

“Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуринью барча жароҳатланган футболчилар жамоани қўллаб қувватлаш учун Швеция пойтахтига келишини тасдиқлаган.

“Янг, Шоу ва Златан қўлтиқтаёқда бўлса ҳам, биз ҳаммамиз биргамиз. Бизда ажойиб ўйинчилар жамоаси ва мавсум бошидан кучли интилиш бор”, - дейди Моуринью.


Манба: fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz