Қайднома

Қидирув

Хитой клуби Обамеянг учун йилига 50 миллион евро маош тўлашга тайёр

Хитой клуби Обамеянг учун йилига 50 миллион евро маош тўлашга тайёр

  22.05.2017 05:33
  0
  884
Хитой клуби Обамеянг учун йилига 50 миллион евро маош тўлашга тайёр

Хитойнинг «Тянжин Цюаньцзянь» клуби «Боруссия» (Дортмунд) ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга жиддий тарзда қизиқмоқда. Бош мураббийи Фабио Каннаваро бўлган жамоа футболчига ўта қулай шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, хитойликлар 27 ёшли ҳужумчига йилига 50 миллион евро миқдорида маош беришга тайёрлар. «Боруссия» эса бу трансфердан 80 миллион ишлаб олиши мумкин.

Агар Обамеянг таклифни қабул қилса, тарихда энг кўп ҳақ оладиган футболчига айланади.

Олдинроқ, Обамеянгнинг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқаганди. Парижликлар унга йилига 14 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, габонлик футболчининг дортмундликлар билан шартномаси 2020 йилда ниҳоясига етади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz