Қайднома

Қидирув

Месси ва Суарес Ла лигада тарихий натижа қайд этишди

Месси ва Суарес Ла лигада тарихий натижа қайд этишди

  22.05.2017 13:36
  0
  1335
Месси ва Суарес Ла лигада тарихий натижа қайд этишди

Испания чемпионатининг якунланган мавсуми тўпурарлар пойгасида Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритишди. Месси 37 марта гол урган бўлса, уругвайли ҳужумчи 28 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Натижада бу футболчи 1985/86 йилги мавсумдан буён қайд этилмаётган натижани такрорлашди. Ўша мавсум Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Уго Санчес ва Хорхе Вальдано 22та ҳамда 16тадан гол киритиб, тўпурарлар пойгасида биринчи иккинчи ўринларни эгаллаганди.

Қайд этиш керакки ўшанда Вальдано иккинчи ўринни «Реала Сосьедад» вакили Хосе Мари Бакеро билан бўлишиб олганди. Месси ва Суарес эса голлар сони бўйича рақибларидан яққол устун бўлгани ҳам мутлоқ рекорд.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz