Қайднома

Қидирув

"Обод" 2-даврада ўйнамаслиги мумкин...?!

"Обод" 2-даврада ўйнамаслиги мумкин...?!

  23.05.2017 18:08
  0
  1196

Тошкентнинг «Обод» футбол клуби Олий лиганинг иккинчи даврасида иштирок этмаслиги мумкин, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Хабарда клубнинг мамлакат элитасидаги илк хусусий клуб экани қистириб ўтилган. Бу борадаги гап чамаси бир ойлар илгари чиққанди. Аниқроғи, «Обод» Олий лиганинг 8-турида «Локомотив»дан 0:7 ҳисобида енгилгач, раҳбарият футболчиларга танг аҳвол ҳақида маълумот берган. 2016 йилги мавсумни дебютант сифатида бошлаган «Обод» ПФЛга бадал пулини биринчи бўлиб ўтказиб берган, 2017 йилнинг 11 та тури ортда қолганида эса жамоанинг ПФЛ олдида қарздорлиги мавжуд. «Обод» ҳомийлари мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, иккинчи даврада жамоани молиялаштиришдан тўхташи катта эҳтимол.

«Обод» футбол клубининг 2016 йилги харажатлари 2—3 миллиард сўм атрофида бўлган. Футболчилар ҳар бир ғалаба учун 1 миллион сўм миқдорида мукофот пули олиб келган. Ўзининг уй учрашувларини «Жар»да ўтказадиган «Обод», иккинчи давра ижараси учун шартномани узайтирмагани стадион раҳбарияти томонидан очиқланган.

Маълумот учун, 16 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб борадиган чемпионатда «Обод» 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 2016 йилги мавсум Олий лигадаги дебют мавсумини ўтказганди.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz