Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Рақибдан яққол устунлик қила олдик

Андрей Микляев: Рақибдан яққол устунлик қила олдик

  23.05.2017 21:44
  0
  1209
Андрей Микляев: Рақибдан яққол устунлик қила олдик

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида кечган “Локомотив” – “Қизилқум” учрашуви 5:0 ҳисобида “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Якунда қайд этилган ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея оламан. Зеро бугун биз рақибдан устунлик қила олдик. Майдонга тушиб ғалабага хисса қўшган барча йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Бугун жароҳат туфайли бир неча нафар футболчи учрашувда иштирок эта олмади. Масалан, Икром Алибоевда жароҳат бор. Яқинда Ислом Тўхтахўжаев ҳам жароҳат орттириб олди. Ислом яқин 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди. Кейинги ўйинларни таркибда бор футболчилар билан ўтказишга мажбурмиз.

Ёзда таркибда ўзгаришлар бўладими, йўқми – бунисини кўрамиз. Айни пайтда тиғиз тақвим асосида ўйнаётганимиз боис янги ўйинчилар ҳаракатини кузата олмаяпман, - дейди тажрибали мутахассис.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz