Қайднома

Қидирув

Финални ют ва бонусга эга бўл

Финални ют ва бонусга эга бўл

  24.05.2017 06:18
  0
  1278
Финални ют ва бонусга эга бўл

Эртага Стокгольмдаги «Френдс Арена» стадионида ЕЛ-2016|2017 финали бўлиб ўтади. ФИФА рефериси Дамир Скомина бошқариб борадиган учрашувда «МЮ» ва «Аякс» клублари нафақат кубок, балки ЧЛнинг битта йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритади. Европа Лигаси  (UEFA Europa League)нинг 1971 йили ташкил этилган УЕФА кубоги давомчиси ва қитъада нуфузи жиҳатидан ЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турадиган турнир эканлиги барчага маълум.

Умумий маълумот ва фактлар

1971|1972-2008|2009 йиллар мавсуми оралиғида УЕФА кубоги номи остида ташкиллаштирилган турнирда авваллари (мавсум-1998-1999га қадар) мамлакат кубоги соҳиби бўлган жамоалар иштирок этмаган. Сабаби, ўша вақт Кубок эгалари кубоги мусобақаси бор эди. Умуман олганда, УЕФА кубоги ҳам бошқа бир турнир - Ярмаркалар кубоги вориси саналарди. Тўғри, Европа футбол уюшмаси Ярмаркалар кубогини расман тан олмаган. Бунга исбот ўлароқ, «Лидс» клубини келтириш мумкин. Зеро, Ярмаркалар кубогида 2 марта зафар қучган бу жамоа УЕФАнинг еврокубокларда ғолиб чиққан клублар рўйхатига киритилган эмас.

*** УЕФА кубогининг биринчи соҳиби сифатида «Тоттенхэм» тилга олинади. Лондонликлар 1972 йили 2та ўйин натижасига кўра, Англиянинг яна бир вакили «Вулверхэмптон»ни 3:2 ҳисобида енгишган.

*** Умумий ҳисобда турнир бош соврини 26та клубга насиб этган. Шулардан 15таси 2 ёки бундан кўп марта зафар қучган. «Севилья» бу борада рекордчи ҳисобланади - Испания клуби 5 марта бош соврин соҳибига айланган.

*** Давлатлар бўйича ҳисоб-китобда Испания яққол етакчи - бу мамлакат жамоалари ҳисобида жами 10та кубок бор.

*** 4та клуб УЕФА кубоги|ЕЛда ғалаба қозониш баробарида ўз мамлакатида ҳам чемпион бўлган: «Гётеборг» (1982 йил), «Галатасарой» (2000 йил), «Порту» (2003 ва 2011 йиллар) ҳамда ЦСКА М. (2005 йил). 

*** «Тоттенхэм», «Боруссия» М., «Гётеборг» (2 марта), «Аякс», «Галатасарой» ва «Фейеноорд» клублари кубокни бирорта марта мағлубиятга учрамаган ҳолда қўлга киритган. «Эспаньол» эса финалгача мағлубиятсиз одимлаб, ҳал қилувчи учрашувда имкониятни бой берган.

*** «Гётеборг» 1980-1987 йиллар оралиғида УЕФА кубоги доирасидаги 25та учрашувда бирор марта мағлубият аламини тотиб кўрмаган.

Мукофот жамғармаси

ЕЛ гуруҳ босқичига йўл олган жамоа 640000 евро олади. Шунингдек, ҳар бир учрашув учун қўшимча 60 минг евро берилади. Гуруҳ раундидаги 1та ғалаба эса  140 минг, дуранг 70 минг еврога баҳоланган. «Плей-офф» босқичлари учун ҳам алоҳида мукофот пули ажратилган: 1|16 финал - 200 минг евро; 1|8 финал - 300 минг евро; 1|4 финал - 400 минг евро; 1|2 финал - 700 минг евро. Финалчига 2 миллион насиб этса, ғолиб жамоа 3 миллион евро олади. Таққослаш учун келтирсак, ЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган жамоага 3,9 миллион евро тегади. 

Ҳомийлар

Табиийки, Европа клуб футболидаги иккинчи даражали турнирни молиялаштиришда ҳам ҳомийлар катта роль ўйнашади. FedEx ЕЛнинг асосий ҳомийси саналади. Enterprise Rent-A-Car, Hankook Tire Amstel, UniCredit, Adidas ва Konami эса иккинчи даражали ҳомий мақомида.

УЕФА кубоги|ЕЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Жузеппе Бергоми (Италия) - 96та Франк Рост (Германия) - 89та Вальтер Зенга (Италия) - 69та

4-5. Энцо Шифо (Бельгия) - 66та

4-5. Валид Бадир (Исроил) - 66та

Младен Петрич (Хорватия) - 63та Дэвид Нейри (Шотландия) - 62та Арон Винтер (Голландия) - 60та Жузеппе Барези (Италия) - 59та Алессандро Альтобелли (Италия) - 58та

УЕФА кубоги|ЕЛда энг кўп гол урган футболчилар

Хенрик Ларссон (Швеция) - 40та Радамель Фалькао (Колумбия) - 30та Юрген Клинсманн (Германия) - 29та Шота Арвеладзе (Грузия) - 27та Клас-Ян Хунтелар (Голландия) - 26та Алессандро Альтобелли (Италия) - 25та

7-8. Младен Петрич (Хорватия) - 24та

7-8.    Клаудио Писарро (Перу) - 24та

Юпп Хайнкес (Германия) - 23та

10-12. Мартин Чиверс (Англия) - 22та

10-12. Дитер Мюллер (Германия) - 22та

10-12. Карл-Хайнц Румменигге (Германия) - 22та

УЕФА кубоги|ЕЛда энг кўп ғолиб бўлган жамоалар

«Севилья»  - 5 марта (2006, 2007, 2014, 2015, 2016)       

«Ливерпуль» - 3 марта (1973, 1976, 2001)

«Ювентус» - 3 марта (1977, 1990, 1993)

«Интер» - 3 марта (1991, 1994, 1998)

Интернет хабарлари асосида Ў. УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz