Қайднома

Қидирув

U-20 футзал термаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ярим финалда якунлади

U-20 футзал термаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ярим финалда якунлади

  24.05.2017 18:40
  1
  1013
U-20 футзал термаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ярим финалда якунлади

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тарихда илк маротаба ўтказилаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини тугатди.

Бугун, 24 май куни мусобақанинг ярим финалида Хосе Мария Мендез шогирдлари Ироқ U-20 термасига қарши баҳс олиб борди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ярим финалнинг яна бир ўйинида Эрон U-20 термаси Таиланд ёшларини қўшимча таймларда 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финал беллашувида Ироқ U-20 ва Эрон U-20 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур икки жамоа 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал ўйинлари
24 май, чоршанба

Таиланд U-20 – Эрон U-20 — 5:7

Ироқ U-20 – Ўзбекистон U-20 — 5:1 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Харкалай кучли туртликка кирибмиз.
24.05.2017 19:06

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz