Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси чемпиони

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси чемпиони

  25.05.2017 01:54
  0
  781
«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси чемпиони

Европа Лигаси мусобақасининг финал босқичидан ўрин олган “Аякс” - “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди. Унда, "МЮ" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув икки кун аввал Манчестер шаҳридаги теракт оқибатида бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Ўйиннинг илк дақиқаларини “Манчестер Юнайтед” футболчилари рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштириш билан бошлашди.

Тўп назоратини қўлга олган “Аякс” футболчилари майдон марказида 105 миллионга “Ювентус”дан харид қилинган Поль Погбани очиқ қолдиришди. Погбанинг дарвоза томон йўллаган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб, рикошет ҳолатида дарвозадан жой олди. 

24 дақиқада Феллайни голландияликлар футболчилардан тўпни олиб ўнг қанотда очилган Валенсияга узатди, жарима майдончасига кириб борган Валенсиянинг зарбасини “Аякс” дарвозабони Андрей Онана қийинчилик билан қайтарди.

Рақобатларга бой кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа очилмади, жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимнинг 48 дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Крис Смоллингинг бош билан берган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Гейрних Мхитарян ажойиб тарзда дарвозага йўналтириб “МЮ”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунига қадар “Аякс” ҳисобни тенглаштириш учун “МЮ”  дарвоазаси олдида ҳужумлар уюштиришга эришишди. Аммо бугун “Манчестер Юнайтед”нинг барча футболчилари фақат  ғалаба учун майдонга тушишганини исботлашди.

Шу тариқа, “МЮ” Европа Лигаси финалида ғолиб чиқиб, кейинги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди ва тарихий натижани қайд этди.

Европа Лигаси, финал

“Аякс” – “Манчестер Юнайтед” 0:2 (0:1)

Голлар: Погба (17), Мхитарян (48),

«Аякс»: Онана, Санчес, Ридевалд, Велтман, Зиеш, де Лигт, Шене (ван де Бек 70), Классен, Юнес, Траоре, Дольберг (Нерес 62).

«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Валенсия, Смоллинг, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни 90), Феллаини, Мхитарян (Лингард 74), Рэшфорд (Марсьяль 84).

Огоҳлантиришлар: Мхитарян 31, Феллаини 52, Велтман 58, Юнес 64, Мата 78.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz