Қайднома

Қидирув

Лоран Блан «Барселона»ни бошқариш ниятида

Лоран Блан «Барселона»ни бошқариш ниятида

  25.05.2017 12:17
  0
  892
Лоран Блан «Барселона»ни бошқариш ниятида

«ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи Лоран Блан бир йиллик танаффусдан сўнг хориж клубларидан бирини бошқариш ниятида.

51 ёшли мутахассис охирги вақтларда Испаниянинг 3та клуби - «Лас-Пальмас», «Бетис» ва «Севилья»дан аниқ таклиф олди. Аммо у «Барселона»га устозлик қилишни истамоқда ва бу борада ҳамон чорлов кутяпти, чоғи.

Умуман олганда, Блан «Барса» бош мураббийи лавозимига номзод мутахассислар рўйхатининг 7-қаторида турибди. Асосий номзод - «Атлетик» устози Эрнесто Вальверде.

Эслатма, Лоран Блан 1996-1997 йиллар мавсумида айнан «Барселона» таркибида ўйнаб, жамоа билан Испания кубоги ва суперкубоги, шунингдек, Кубок эгалари кубогини қўлга киритган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz