Қайднома

Қидирув

«ИнтерФУТБОЛ»нинг 42-сонида…

«ИнтерФУТБОЛ»нинг 42-сонида…

  25.05.2017 14:33
  0
  742
«ИнтерФУТБОЛ»нинг 42-сонида…

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қаолдирмайди деган умиддамиз.

Танишинг, газетамизнинг бугунги сонидан қуйидаги мақолалар ўрин олган:

- Манфаат

Сўнгги йилларда Москванинг ЦСКА клуби ўринбосарлар таркибини бошқариб келган Александр Гришин Россияда болалар билан ишлаш бўйича анча таниқли мутахассис ҳисобланади. Худди ўзимизнинг Дилшод Нуралиев каби. Мана шу мураббий ўтган ҳафта ЦСКАнинг иккинчи жамоаси билан хайрлашди, энди унинг бошқа клубда иш бошлаши кутилмоқда. Гришин кетиш олдидан рус нашрлари учун интервью берди ва табиийки, бош мавзу ёшлар футболига бориб тақалди. У рус футболидаги муаммолар ҳақидаги саволга жавоб бераркан, энг катта камчилик сифатида болаларни институтни энди битирган ва таниш-билиш орқали ишга кирган мураббийлар бошқараётганини кўрсатиб ўтган. Таниш манзара, шундай эмасми?

- Темурхўжа Абдухолиқов: «Янги мавсумда мендан янада яхшироқ ўйин кутишади»

Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мавсум якунларига кўра, икки ҳамюртимиз - Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов тўп сураётган «Ал-Сайлия» клуби чемпионатни 31 очко билан 8-ўринда якунлади. Жамоа 26та ўйиннинг 8тасида ғалабага эришди. Биз Темурхўжа билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Статистика

«Қўқон-1912» ва «Навбаҳор»нинг турнир жадвали юқорисида туришини бемалол сенсациялар сафига киритсак бўлаверади. «Бухоро» масаласида эса бирон нима дея олмаймиз. Чунки бу жамоа ўтган йили ҳам медаллар сари жиддий интилганди. Тўпурарлар пойгасида Марат Бикмаевни ҳеч ким таъқиб қилмаяпти. Меҳмонлар ижросидаги 16та ғалаба мавсумнинг кейинги қисмига ҳам катта қизиқиш уйғотиши табиий.

- Хаби Алонсо: «Реал»дан қочмаганман»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо фаолиятини якунлади. 35 ёшли футболчи ҳозирга қадар «Ливерпуль», «Реал» ва «Бавария» каби грандлар шарафини ҳимоя қилди, кўплаб совринларни қўлга киритди. Яқинда Испаниянинг El Pais нашри футболчи билан суҳбат уюштирди.

- Маррадаги ўхшашлик

ЕЧЛнинг Кардиффда 3 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳси ўз юртининг 33 карра чемпиони бўлган жамоалар ўртасида ўтказилади. Ҳа, «Реал» Ла-лигада, «Ювентус» эса «А» серияда шунчадан олтин медалларни қўлга киритишган. Яна бир ўхшашлик – ҳар икки финалчи ички мусобақадаги ғолибликни 21 май оқшомида расмийлаштирди. Дам олиш оқшомлари Европа яна бир қатор эътиборли воқеалар шоҳиди бўлди.

- Камтарин қаҳрамон

У фантастик голлари ёки сермаҳсуллиги билан мақтана олмайди. Лекин чемпионлик мавсумини тўлиқ ўтказди - 38та учрашувнинг барчасида «қўнғироғидан-қўнғироғигача» тўп сурди. Бир дақиқага бўлсада ўрнини ҳеч кимга бўшатиб бермади! «Челси» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ана шундай кўрсаткичга эга.

- 16га 61

«Реал» яна ҳаддидан ошмоқда - болаликнинг беғубор жўшқинликларидан фориғ бўлмагани боис, вақтини Play Station ва варракларга сарфлайдиган 16 ёшли бразилиялик йигитча энг шов-шувли келишув қаҳрамонига айланди. У туфайли қизғин баҳс-мунозараларга берилиб кетган футбол жамоатчилиги мавсумнинг муҳим воқеалари - ЕЧЛ ва ЕЛ финалларини ҳам унутиб қўйишгандек, гўё.

- Етук мураббийлар ўчоғи

Афтидан, биз Италия мураббийлар мактабининг навбатдаги ёрқин даврига гувоҳ бўляпмиз. Аслида, бу борада сўниш ҳам кузатилмаганди, аммо бугунги кунда Апенниндан чиқаётган мутахассисларнинг ютуқлари ярқ этиб кўзга ташланмоқда. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти бевосита «Ювентус»га боғлиқлик касб этади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, 90-йилларда Марчелло Липпи қўл остидаги «Кекса синьора»да тўп суришган. Италия термасини 2006 йилги жаҳон чемпионлиги сари етаклаган маэстронинг ўзи ҳозирда Хитойда яшаб, фаолият юритмоқда. Аммо унинг тарбиясини олган шогирдлари ҳозирданоқ юксак мукофотларни қўлга киритиб, катта финалларга йўл олишмоқда. Айримлари эса қулай имконият юзага келишига тайёр туришибди. Soccer.ru айнан шундай мураббийлар ҳақида сўз юритади.

- Янги мавсумга янгича кўринишда

Сир эмаски, жорий мавсум якунига етиб улгурмай, интернет тармоғида футбол клубларининг навбатдаги чемпионатни қайси либосда бошлашлари ҳақида хабарлар тарқалиб, янги экипировкалари тасвирланган суратлар жойлаштирилди. Soccer.ru Европанинг етакчи жамоалари танлаган дизайнга баҳо беришни хоҳловчи мухлислар эътиборига формалар комплекти акс этган фотожамланмани ҳавола этди.

- Криштиану Роналду: «Муваффақият барчамизники»

Мадриднинг «Реал» клуби беш йиллик танаффусдан сўнг Испания чемпионлигини қўлга киритди. Сўнгги учрашувини Малагадаги «Ла Росаледа» стадионида ўтказган «қироллик клуби» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Чемпионлик ўйинидан сўнг журналистлар жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг фикрлари билан қизиқишди.

- Отаси каби ақлли

Яқинда Криштиану Роналдунинг «Посуэло» футбол мактабида шуғулланаётган ўғли «хет-трик» қайд этди. Бу ҳақда унинг отаси хабар тарқатди. Sports.ru шу баҳона машҳур юлдузнинг зурриёди билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратишни маъқул кўрди. Хўш, кичик Криштиану ҳақида нималар биламиз?

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz