Қайднома

Қидирув

Манчестернинг икки жамоаси биргаликда ҳайрли ишга қўл уришди

Манчестернинг икки жамоаси биргаликда ҳайрли ишга қўл уришди

  26.05.2017 11:10
  0
  798
Манчестернинг икки жамоаси биргаликда ҳайрли ишга қўл уришди

“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” Манчестерда бўлган портлашдаги жабр кўрганларнинг қариндошларига 1 миллион фунт миқдоридаги пулни ёрдам сифатида ажратишди. Бу ҳақда ҳар икки клубнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Манчестернинг икки клуби вакиллари шаҳарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашишди, зеро бу шаҳар улар учун 120 йилдирки уй вазифасини ўтаб келмоқда.

Шунингдек, клублар раҳбарияти душанба куни бўлиб ўтган мудҳиш воқеа юзасидан марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади мурожаатда.

Маълумот учун, терактда жабр кўрганларни қўллаб-қувватловчи фонд ташкил этилган бўлиб, сўнгги 24 соат ичида фонд ҳисоб рақамида 2 миллионга яқин маблағ тўпланган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz