Қайднома

Қидирув

Отабек нарзуллаев: «Ниҳоят, ўз ўйинимни топганга ўхшайман»

Отабек нарзуллаев: «Ниҳоят, ўз ўйинимни топганга ўхшайман»

  27.05.2017 09:14
  0
  632
Отабек нарзуллаев: «Ниҳоят, ўз ўйинимни топганга ўхшайман»

«Шўртан»-«Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги томошабоп учрашувда қозонилган ғалаба(1:0)дан сўнг, мезбонлар сафида ўзининг ажойиб мавсумларидан бирини ўтказаётган, мазмунли ўйинлари билан мухлисларда илиқ таассурот қолдираётган чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Отабек Нарзуллаевни суҳбатга тортиб, турли мавзудаги саволларимизга жавоб олдик.

- Отабек, «Шўртан» жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлади, ўйинлар давомида юқори ўринлар учун кураша олишини исботлаяпти. Жамоангизнинг ишончли иштирокига нима сабаб бўляпти, деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтасиз, «Шўртан» чиндан ҳам анча мазмунли ўйинлар ўтказмоқда. Таркибимиздаги футболчиларнинг ғалабага бўлган иштиёқлари баланд. Ҳар бир баҳсда фақат уч очко илинжида майдонга чиқяпмиз. Ишончли ҳаракатларимизнинг сабаби оддий - биз бир жамоамиз. Клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишни биринчи галдаги бурчим, деб ҳисоблайман.

- Асосан чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қиласиз, қарши ҳужумларда фаолликни оширасиз. Айниқса, бунга ўз майдонингларда ўтказилган икки муҳим баҳс, яъни «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларига қарши кечган ўйинларда гувоҳ бўлдим. Стандарт вазиятларни ижро этиш ҳам сизга ишониб топширилмоқда. Хусусан, «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда шундай ҳолатда Умар Эшмуродовнинг голига ассистентлик қилдингиз...

- Дарҳақиқат, «Шўртан»нинг аксарият ҳужумлари қанотлардан уюштирилади. Мухлислар ҳужумкор футболни хуш кўришади. Мураббийимиз айтганидек, тезкор ўйин фаолликни талаб қилади. Бизнинг ўз услубимиз, жамоавий ўйинимиз бор. қолаверса, тактик жиҳатдан ҳам анча ўсиш кузатилмоқда.

- Ўйинингиз ақл бовар қилмас даражада яхшиланди. Буни ўзингиз ҳам ҳис қиляпсизми?

- Албатта, сезяпман. Ниҳоят, асл ўйинимни топганга ўхшайман. Мазкур ҳолат ўз кучимга бўлган ишончнинг ортиши билан боғлиқ. Бу нарса ҳар бир футболчи учун жуда зарур. Чунки ишонч қанчалик юқори бўлса, ҳаттоки, ҳаракатларинг қовушмаган ёки бир маромни ушлашда қийинчиликка дуч келган пайтларда ҳам ўз савиянгизни сақлаб қолишга имконият туғилади.

- «Бунёдкор»га қарши кечган учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Ўйин оғир ўтишини аввалдан ҳис қилиб тургандик. Рақиб жамоа сафида ёш ва иқтидорли футболчилар йиғилган. Ҳар икки клубга ғалаба жуда зарур эди. Шу боис жамоалар майдонга кучли иштиёқ билан тушишди. Хайриятки, шиддатли учрашувда биргина имкониятдан фойдаланиб, якунда ғалабага эришдик.

Фахриддин ЧОРИЕВ суҳбатлашди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz