Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Ўйин оғир ўтади, лекин биз жангга тайёрмиз»

Антонио Конте: «Ўйин оғир ўтади, лекин биз жангга тайёрмиз»

  27.05.2017 12:31
  0
  639
Антонио Конте: «Ўйин оғир ўтади, лекин биз жангга тайёрмиз»

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Арсенал»га қарши Англия кубоги финал баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, шогирдларининг тайёргарлик жараёнидан кўнгли тўқ. Шунингдек италиялик мутахассис Манчестер шаҳрида юз берган кўнгилсиз воқеа ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Бизни катта ўйин кутиб турибди. Бу кубок биз учун жуда муҳим. Аммо Манчестерда юз берган воқеани унута олмаяпман. У ерда бир-қанча оилалар катта йўқотишларга дуч келишди.

Биз жамоавий тарзда ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрдик. Ростини айтсам, шогирдларимнинг кўзида ўт чақнаб турганини кўриш мумкин ва уларнинг ҳеч бири хотиржамликка берилмаган.

Бу мавсумдан сўнг менда ҳеч бир футболчимга нисбатан ишончсизлик ҳисси йўқ. Финалдаги 90 дақиқа давомида АПЛдаги ғалабамизни эсдан чиқариб, бор эътиборимизни мана шу учрашувга қаратишим керак. Яқин келажакда бу турнирни яна ютишга имконият бўладими йўқми билмаймиз. Шунинг учун бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Жуда ҳушёр ўйнашимиз керак, шогиртларимга ишончим юқори. Ўйин икки жамоа учун ҳам жуда оғир ўтади. Лекин биз жангга тайёрмиз» - дейди Конте лондонликлар расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz