Қайднома

Қидирув

Англия Кубоги финал. Учрашув анонси

Англия Кубоги финал. Учрашув анонси

  27.05.2017 12:28
  1
  767
Англия Кубоги финал. Учрашув анонси

“Уэмбли”да бўлиб ўтадиган Англия Кубогида бугун “Челси” ва “Арсенал” тўқнаш келишади.

Ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади. “Челси”да бу мавсум “олтин дубль” қайд этиш учун имконият бўлса, Арсен Венгер шогирдлари ҳатто топ 4 га ҳам кира олмади, ғалаба мутахассиснинг жамоа билан ҳамкорлигини узайтириш учун баҳона бўла олади.

Англия Кубоги финалида “Челси” “Арсенал” иккинчи марта учрашиши бўлади. 2002 йили “тўпчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша ўйинда Рэй Парлор ва Фредди Юнберг урган голлар Кардиффда соврин учун етарли бўлган.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен жароҳатини тузатиб майдонга қайтган бўлса, Лоран Косьелни ва Габриел Паулиста ҳали ҳаам шифокорлар назорати остида. Киран Гиббс ва Шкордан Мустафи фитнес-тест топшириши лозим. Сўнгги 13 ой деганда Пер Мертезакер майдонга асосий таркибда тушиши мумкин.

“Челси”да таркиб борасида муаммолар йўқ, аммо Конте бир нечта танловларни амалга ошириши лозим булар: Педро ёки Виллиан, Фабрегас ёки Матич. Террининг заҳирада қолиши кутилмоқда.

Таҳминий таркиб:

“Челси”: Куртуа; Кэхил; Луис; Аспиликуетта; Алонсо; Матич; Канте; Мозес; Азар; Виллиан; Коста.

“Арсенал”: Чех; Холдинг; Мустафи; Монреаль; Беллерин; Рэмзи; Жака; Гиббс; Санчес; Озил; Уэлбек.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.


Манба: fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Арсеналга омад.
27.05.2017 17:00

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz