Қайднома

Қидирув

Превью. «Навбаҳор» – «Бунёдкор»

Превью. «Навбаҳор» – «Бунёдкор»

  27.05.2017 15:54
  0
  705
Превью. «Навбаҳор» – «Бунёдкор»

Бугун жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 12- тур беллашувлари доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши майдонга тушади. Соат 19:00 да бошланадиган мазкур учрашувга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз.

*** "Навбаҳор" ушбу мавсумда ўз майдонида хали мағлуб бўлмади. Ўтказилган 6 ўйинда Мўминжонов шогирдлари 3 ғалаба ва 3 дуранг қайд этишган.
*** "Бунёдкор" сафарда бешта баҳс ўтказиб, 1 бор уч очко ишлаган. "Қалдирғочлар" меҳмондан 2 бор дуранг ва 2 бор мағлубият билан ортга қайтишган.
*** 10 ўйинда "Бунёдкор" 7 бор гол урган. Шундан 3 та тўп меҳмонда урилган. Жами ўтказилган 8 голнинг ярми сафар беллашувига тўғри келади.
*** "Навбаҳор" ўтказган 11 голининг бештаси (биринчи бўлимда 3)Наманганда кечган ўйинда содир бўлган. Жами урилган 13 голнинг 8 таси "Марказий" ўйингоҳда амалга ошган.
*** Бугунги рақиб сафар ўйинларида биринчи бўлимда ҳозирча умуман гол урмаган. "Бунёдкор"нинг сафар учрашувида биринчи таймда урган максимал голлари сони ҳам, ўтказилган голлар сони ҳам 1 тани ташкил қилади.
*** "Навбаҳор"нинг амалдаги мавсумда энг йирик ғалабаси  2:1 ҳисобида ("Обод" устидан). "Бунёдкор"нинг эришган энг йирик ғалабаси 2:1 ҳисобида ("Нефтчи" устидан).
*** Наманганликлар энг йирик мағлубиятни 1:2 ҳисобида "Қизилқум"дан қабул қилишган. Тошкентлилкарнинг энг йирик мағлубияти 0:1 ҳисобида ("Қизилқум", "Машъал" ва "Шўртан"дан)
*** "Қалдирғочлар"нинг энг кўп қайд этадиган ҳисоби - 1:1 (4 мкаротаба). "Лочинлар" 1:0 ҳисобини 3 бор қайд этишган.
*** Агарда бугун "Навбаҳор" дуранг ўйнаса, бу борада "Қизилқум"нинг натижасини (кетма-кет 4 ўйин) такрорлайди.
*** Қаторасига 8 ўйиндан буён "Бунёдкор" ўз дарвозасидан гол ўтказиб келмоқда. Бугун "Навбаҳор" гол урса, пойтахтликлар "Обод" ва "Динамо" натижасига етиб олишади.
*** Айни пайтда "Бунёдкор" Олий лига жамоалари орасида энг кам гол урадиган жамоа бўлиб келмоқда.
*** Статистика "Бунёдкор" энг зерикарли клуб эканини кўрсатмоқда. Ушбу жамоа 10 баҳсда урган ва ўтказиб юборган голлари жами 15 та. Яъни, "Бунёдкор" иштирокида бир ўйинда ўртача 1.5 та гол урилмоқда.
*** "Навбаҳор" дарвозасига Олий лигада ушбу мавсумда 4 бор пенальти белгиланган. Ушбу кўрсатгич бўйида "лочинлар" "Олмалиқ" билан бирга пешқадам.
*** Ўз майдонида томошабин тўплаш бўйича энг яхши натижани "Навбаҳор" намойиш этмоқда. Намангандаги 6 ўйинга жами 97193 нафар томошабин кирган.
*** Уй ўйинига энг кам томошабин кирган жамоа эса "Бунёдкор" ҳисобланади. "Бунёдкор" ўйингоҳида 5 учрашувда жами 4189 та одам кирган.
*** Миржалол Қосимов бошқараётган жамоа тўпурари Достон Ҳамдамов ҳисобланади. У жамоанинг урган 7 голидан бештасига муаллифлик қилган.
*** "Навбаҳор" тўпурарлари рўйхатини Неманья Йованович (4 гол) бошқармоқда.
*** Ўзбекистон U-22 терма жамоасига чақирилган даровзабон Дилшод Ҳамроев, ҳимоячилар Рустам Ашурматов, Акром Комилов, ярим ҳимоячилар Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов ва Достон Ҳамдамов бугун "Бунёдкор"га ёрдам бера олишмайди.
*** "Навбаҳор"дан ҳам Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ҳимоячи Аббос Отахонов ва ҳужумчи Равшан Хурсанов чақиртирилган.
*** Бугунги учрашув бош ҳакам Владислав Цейтлин ушбу мавсумда ҳозиргача 8 ўйинда ишлаган. Учрашув бошқариш сони бўйича у Равшан Эрматовдан (10 та ўйин) ортда қолмоқда холос.
*** Ўртача бахо олиш бўйича ҳам Цейтлин (8.8 балл) фақатгина Эрматовдан (9.1) ортда қолмоқда холос.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz