Қайднома

Қидирув

«Рома» Тоттини муносиб кузатиб қўйди ва «Женоа» устидан ғалаба қозонди

«Рома» Тоттини муносиб кузатиб қўйди ва «Женоа» устидан ғалаба қозонди

  29.05.2017 09:22
  1
  662
«Рома» Тоттини муносиб кузатиб қўйди ва «Женоа» устидан ғалаба қозонди

Италия чемпионатининг сўнгги турида “Рома” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди. “Стадио Олимпико” стадионида кечган учрашувда 3:2 ҳисоби қайд этилиб римликларнинг ғалабаси билан тугади.

“Рома”нинг голларига Эдин Жеко, Даниэле Де Росси ва Диего Перотти муаллифлик қилган бўлсалар, меҳмонлар сафида Пьетро Пеллегри ва Дарко Лазовичлар бир марттадан рақиб дарвозасини ишғол этдилар.

Римликлар афсонаси Франческо Тотти “Рома” сафида ўзининг сўнгги ўйинини ўтказди. “Бўрилар” сардори учрашувнинг 54-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Тотти шу кунгача “Рома”нинг 786 та ўйинида қатнашиб, 307 голга муаллиф қилган.

Ушбу ғалабадан сўнг “Рома” 87 очко билан “Наполи”ни (86) ортда қолдирган ҳолда мусобоқа жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Бу эса римликларга ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этди.

Турнинг яна бир ўйинида “Наполи” сафарда “Сампдория”га имкон қолдирмади.

Италия чемпионати, 38-тур

Рома – Женоа 3:2 (1:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 3 Пеллегри, 1:1 – 10 Джеко, 2:1 – 74 де Росси, 2:2 – 79 Лазович, 3:2  90 Перотти.

Рома – Шченсны, Манолас, Эмерсон (Мариу Руй, 18), Рюдигер, Фасио, Стротман, де Росси, Наингголан, Салах (Тотти, 54), Эль-Шаарави (Перотти, 69), Джеко.

Женоа – Ламанна, Бираски, Муньос, Хентилетти, Кофи, Лазович, Хильемарк (Катальди, 56), Лаксальт, Велозу, Палладино (Нинкович, 50), Пеллегри (Нтчам, 69).

Огоҳлантиришлар: Перотти (90), Джеко (90).


Манба: footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Император бунга муносиб эди.
29.05.2017 11:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz