Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди

  29.05.2017 13:23
  1
  1201
Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Исломжон Қобилов (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Одил Ҳамробеков (“Насаф”);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва) ҳамда Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Таркиб яхши,харкалай хозирги умумий ахволдан келиб чикиб ёндашадиган булсак бундан ортигини Самвел Бабаяндан талаб кила олмаймиз.Жарохатлар,муаммолар уз йулига.Терма жамоа либосини кийган хар кандай футболчи хар кандай уйинда(у Алкашерга карши бахс булса хам)факат кук ёки ок футболка эмас, клубининг логотипи урнида UFF деган ёзув эмас,УЗБЕКИСТОН деган 33 млн ахоли борлигини хис килишини истардим.Рухият ва тактика биринчи уринга чикадиган уйин!Хаммага омад тилайман.Самвел Вячеславович шахсан мен сизга ишонаман ва омад тилайман!
29.05.2017 22:59

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz