Қайднома

Қидирув

«Шарҳловчиларимиз қачон футбол шарҳлашни ўрганишади, болам?!»

«Шарҳловчиларимиз қачон футбол шарҳлашни ўрганишади, болам?!»

  29.05.2017 13:43
  0
  1029
«Шарҳловчиларимиз қачон футбол шарҳлашни ўрганишади, болам?!»

Бундан олдинроқ тажрибали футболчиларимиздан бири Виталий Денисов билан боғлиқ можаро келиб чиққанидан хабарингиз бор. Футболчимиз мамлакатимизда тузукроқ спорт журналисти йўқ қабилида гапирган ва бу кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлганди. Тўғри, бир томондан Виталийнинг бу «айблов»идан ранжишга ҳақимиз бордир, аммо ойнанинг иккинчи томонини олиб қарасак, бор ҳақиқат юзага қалқиб чиқади.

«ҲАДЕБ МАҚТАЙВЕРМА, БАРАКА ТОПГУР»

Яқинда ёши улуғроқ бир футбол мухлиси ҳозирги шарҳловчилардан норозилигини айтиб қолди. Келинг, унинг фикрларига қулоқ тутинг: «Бир нарсани тушунмайман, нега шарҳловчиларимиз ўйинни шарҳламай, қаёқдаги гапларни гапириб ўтиришади? Агар бирорта футболчи гол уриб қўйса, тамом, шу билан ўн дақиқа ўша футболчини мақташ билан ўтиб кетади — у ўзи зўр футболчи ва ҳоказо. Ёки қулайроқ вазиятдан фойдалана олмаган футболчининг ярим соат гўрига ғишт қалашади. Биз бу ёқда ким тўп тепяпти, ким кимга узатяпти, ким нима қиляпти — билмай ўтираверамиз. Агар битта ўйинни икки киши шарҳласа-ку Худо урди. Бир-бирининг фикрини сўрайвериб, битта мавзуни чайнайвериб, қон қилиб юборишади. Шунақа пайтларда «Барака топгур, сен чойхонада ўтирганинг йўқ», дегим келади. Энг ёмони, айрим шарҳловчилар менинг набирам тушунган нарсани тушунишмайди. Болам, илтимос, шу муаммони ҳал қилишга ёрдам бергин». Мана сизга мухлиснинг ўринли фикрлари. Дарҳақиқат, ҳозирда айрим шарҳловчиларнинг овозини эшитмаслик учун телевизорнинг овозини ўчириб қўйиб футбол томоша қиладиган бўлганмиз. Ҳатто баъзилар гарчи рус тилини тушунмаса-да хорижий каналлар орқали футбол ўйинларини томоша қилишади. Ахир шарҳловчининг нима деяётганини тушуниб, асабни бузиб ўтиргандан кўра, тушунарсиз тилда асабни сақлаб футбол томоша қилишга нима етсин?

«КЎЗИНГНИ ШИРА БОСГАНМИ НИМА БАЛО?»

Яқинда терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинларидан бирини томоша қилиб, роса асабим бузилди. Чунки ўйин қоидаси бузилган, ҳакам ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатган ҳам, аммо «зийрак» ва «зукко» шарҳловчи нима бўлганини, ўйин нега тўхтатилганини тушуна олмай ҳайрон. Тағин «Бу ерда ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку, ўйин нега тўхтатилди?» дея ҳакамни уқувсизликда айблаб ҳам қўяди. Барака топгур, кичкина телевизорда кўриб биз билдик нима бўлганини, наҳотки сен шапалоқдай телевизор орқали томоша қилиб ҳам ҳеч нарсани кўрмаган бўлсанг, дегинг келади беихтиёр. Энг алам қиладигани, вазият, аслида, қандай бўлганини билса ҳам хатосини тузатмайдиган шарҳловчилар бор. Бундан ташқари, таассуфки, ўйиндан ташқари ҳолат ёки бошқа ўйин қоидаси бузилиши содир бўлгани туфайли ҳакам ўйинни тўхтатганида айрим «синчков» шарҳловчиларимиз нима бўлганини тушуна олмай ҳайрон. Ё футболни тушунишмайди, ёки ўйинни мажбурликдан лоқайдларча томоша қилишади.

ХАТО ҚИЛМОҚ БОРДИР, ТУЗАТМАСЛИК ОРДИР

Бир воқеа ҳалигача ёдимдан кўтарилмайди. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия термасига қарши ўйнаётганди. Машҳур шарҳловчимиз тўп суриялик футболчига етиб келганида «Тўп билан Сийра», деди. Рақиб таркибида шунақа исмли футболчилар ҳам бор экан-да, деб ўйлаган заҳотим ўша футболчининг футболкасида ёзилган ёзувга кўзим тушди: «Syria». Энди ўзингиз ўйланг, олий маълумотли, тағин нуфузли бир телерадиоканаллардан бирида ишлайдиган шарҳловчининг бу сўз Сурия давлатининг номи эканлигини билмаслиги мумкинми?

Давоми


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz