Қайднома

Қидирув

Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

  30.05.2017 16:26
  0
  875
Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

Футзал бўйича 2017 йили клублар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бугун, 30 май куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпиони “Олмалиқ” жамоаси Таиланднинг “Блю Вейв Чонбури” ва Ливаннинг “Бэнк оф Бейрут” клублари билан “D” гуруҳидан жой олди.

Турнирда жами 14 та клуб тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Мусобақа регламентига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар чорак финалга чиқади.  

“D” гуруҳи учрашувлари тақвими билан қуйида танишиш мумкин.

21.07.2017

“Бэнк оф Бейрут” – “Блю Вейв Чонбури”

23.07.2017

“Олмалиқ” – “Бэнк оф Бейрут”

25.07.2017

“Блю Вейв Чонбури” – “Олмалиқ”

Маълумот учун, футзал бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2017 йилнинг 20–30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz