Қайднома

Қидирув

Кристоф Дюгарри: «Тотти афсонавий футболчи эмас»

Кристоф Дюгарри: «Тотти афсонавий футболчи эмас»

  01.06.2017 10:48
  0
  869
Кристоф Дюгарри: «Тотти афсонавий футболчи эмас»

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри яқинда «Рома»ги узоқ йиллик фаолиятига нуқта қўйган Франческо Тоттини афсоналар қаторига қўша олмаслигини таъкидлади.

«Тоттини афсонавий футболчилар билан бир сафга қўя олмайман. Агар у кучли ўйинчи бўлганида, «Рома» бор-йўғи битта соврин ютмаган бўлар эди. Афсоналар кўпроқ совринга эга бўладилар.

Албатта, ҳозир «Рома» тарихидаги энг янг кучли ўйинчи ҳақида гапиряпмиз. Аммо уни энг яхшилар қаторига қўя олмайман.

Тўғри, Тотти жаҳон чемпиони бўлган, аммо ўша таркибдаги ҳал қилувчи аҳамиятга эга футболчи эмасди ва майдонда ҳам кўп кўриниш бермаган.

У «Рома»дан кетишни истамаган, балки қизиқроқ таклиф бўлмагандир» - дейди Дюгари.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz