Қайднома

Қидирув

"Реал" ва Роналдунинг бонус пуллари ҳақида...

"Реал" ва Роналдунинг бонус пуллари ҳақида...

  04.06.2017 11:41
  0
  1123

Маrca нашри хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари 2016/17 йилда қўлга киритилган муваффақиятлар учун ҳар бири 1,5 млн евро миқдорида мукофотга эга бўлишади.  Қайд этиш жоиз, “Реал” Испания Ла лигасида энг яқин таъқибчи “Барселона”ни 3 очкога ортда қолдирди ва чемпион бўлди. Европа Чемпионлар лигаси финалида эса кеча “Ювентус” ортда(4:1) қолдирилди ва “қироллик клуби” кетма-кет иккинчи мавсум ЕЧЛда ғалаба қозонган илк жамоага айланди.

Маълумот учун, ўтган йили ЕЧЛдаги ғолиблик учун жамоа футболчилари 700 минг евродан мукофот пулига эга бўлишган эди. Шунингдек, “Камп Ноу”да қўлга киритилган ғалаба учун 100 минг евро миқдоридаги мукофотга эга бўлишганини қўшимча қилиш жоиз.

***

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ювентус”га қарши кечган Европа Чемпионлар лигаси финалида дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига улкан хисса қўшди. Шунинг баробарида португалиялик юлдуз 4 та рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.

1. Роналду бугунги голлари билан ҳисоблаганда, ўзининг ЕЧЛ(ЕЧК инобатга олинмаган, тахририят) финалларидаги тўртинчи голини киритди ва бу натижага эришган илк футболчига айланди;

2. Бугунги финал Роналду гол урган учинчи финал бўлди. Бундан олдин у 2008 ва 2014 йиллардаги Чемпионлар лигаси финалларида ҳам ўз исмни таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди. Бу натижага эришган илк футболчи эса Роналду бўлди;

3. Роналду ўз фаолиятида давомида тўртинчи бор клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда ғолиб бўлди ва бу борада, Иньеста, Месси, Пике ва Зеедорфларга тенглашиб олди. Бироқ Роналду бу ишни икки жамоада бажаришга муваффақ бўлди;

4. Роналду бугунги дубли билан тўпурарлар баҳсида Лионель Мессидан битта голга ўзиб кетди ва кетма-кет бешинчи бор Европа Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. Умумий ҳисобда эса мазкур мусобақада 6 бор тўпурарликни қўлга киритганини айтиш жоиз. Бунисига Месси ҳам ҳавас қилса арзийди4

5. Бундан ташқари, Роналду бугун афсонавий Буффоннинг дарвозасини икки бор, умумий ҳисобда эса 7-бор ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Шу вақтга қадар Буффон дарвозасини хали ҳеч ким бунча марта ишғол этмаган.

Бонус. Роналдунинг “Ювентус”га киритган иккинчи голи унинг фаолиятидаги 600-голи бўлди. Криштиану “Реал” сафида 406 та, “МЮ”да 118 та, “Спортинг” таркибида 5 та ва Португалия термасида 71 та гол киритишга эришган. Унга 600 та гол уриши учун 855 та ўйин керак бўлди.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz