Қайднома

Қидирув

Филип Райевац: «Бугун Ўзбекистон терма жамоасига мухлслик қиламан»

Филип Райевац: «Бугун Ўзбекистон терма жамоасига мухлслик қиламан»

  06.06.2017 15:48
  0
  672
Филип Райевац: «Бугун Ўзбекистон терма жамоасига мухлслик қиламан»

Таиланд терма жамоаси устози Милован Райевац «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси Филип Райевацни бугун бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон» - «Таиланд» терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига таклиф қилди. Бу ҳақида «Қўқон-1912» клубининг Телеграмдаги расмий саҳифаси хабар берди

- Райевац менга бугунги ўйин учун чипта тақдим қилди ва кофе ичишга таклиф қилди. Бироқ жамоамизнинг машғулотлари борлиги туфайли у билан кофе ичиш насиб қилмади. Энди «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувга бораман.

Мен Милованни ҳурмат қиламан, бироқ бугун Ўзбекистон терма жамоасига мухлслик қиламан. Чунки айни дамда Ўзбекистонда ишламоқдаман ва яшамоқдаман. Бугун мухлислар қизиқарли баҳс гувоҳига айланишларини тахмин қиламан - дейди Филип Райевац.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz