Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Таиландни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Таиландни мағлубиятга учратди

  06.06.2017 21:58
  0
  775
Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Таиландни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Таиландга қарши ўртоғлик учрашувида майдонга тушди. “Бунёдкор” стадионида ўтказилган баҳс Миллий термамизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов томонидан узатилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига киритди. Ўйин якунида Сардор Рашидов чиройли зарба билан ҳисобни оширишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, Самвел Бабаян мазкур ўйинда тажрибавий таркибни синовдан ўтказди.

Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши 12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтади. Таиланд термаси ўз навбатида 13 июнь санасида БААга қарши тўқнаш келади.

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, “Бунёдкор” 
6 июнь, сешанба

Ўзбекистон – Таиланд 2:0

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (68), Сардор Рашидов (90+2)

Огоҳлантириш: ТанабунКесарат (86)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров (Мурод Холмуҳамедов, 82), Вадим Афонин, Сервер Жепаров (Темурхўжа Абдухолиқов, 62), Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 46), Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 52), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 67).

Таиланд: Синтхавичаи Хатхаираттакул, Кевин Диромрам, Панса Хемвибун, Чалермпонг Кердкаев, Нарубадин Вираватнодом (Путтинан Ваннасри, 72), Титипан Пуангжан (Пирадол Чамрасами, 79), Танабун Кесарат, Санрават Дечмитр (Тиратеп Винотай, 63), Бордин Пала (Рунгрут Пумичантук, 83), Нурул Сриянкем (Чутипон Тангтаи, 62), Сирод Чаттонг (Чаяват Буран, 90). 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz