Қайднома

Қидирув

Милован Раевац: «Ўзбекистон кучли эканини бугун исботлади»

Милован Раевац: «Ўзбекистон кучли эканини бугун исботлади»

  06.06.2017 22:46
  0
  735
Милован Раевац: «Ўзбекистон кучли эканини бугун исботлади»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш баҳси олдидан бугун, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида таиландликлар бош мураббийи Милован Раевац ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйин давомида бир қатор имкониятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон жуда кучли ва улар бугун буни исботлади. Умуман, қизиқарли ва курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Рақиб ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Дарвозамизга киритилган биринчи голини бартараф этиш мумкин эди, бироқ иккинчи гол профессионалларга хос тарзда киритилди.

Албатта, бугун бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Имкон кадар барчага имкон беришни ва келажакда яхши натижалар қайд этишни истаймиз. Бугун вазиятлардан фойдалана олмадик, агар фойдаланганимизда дуранг ўйнашимиз мумкин эди. Асосий мақсадимиз — навбатдаги Жаҳон чемпионати саралашида ва қитъа биринчилигида муносиб қатнашадиган янги жамоа қуриш”, – деди Таиланд бош мураббийи Милован Раевац.

Эслатиб ўтамиз,  ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон 12 июнь куни сафарда Эрон меҳмони бўлади. Таиланд эса “B” гуруҳи 8-турида 13 июнь куни БАА термасига қарши кураш олиб боради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz