Қайднома

Қидирув

«Динамо» июнь ойидаги ўйинлар анонси

«Динамо» июнь ойидаги ўйинлар анонси

  08.06.2017 12:55
  0
  579
«Динамо» июнь ойидаги ўйинлар анонси

Олий Лига биринчи даврасига якун ясаб берадиган июнь ойида «Динамо» жамоасини бир қатор муҳим баҳслар кутиб турибди.

Жумладан, миллий терма жамоамизнинг Эрондаги ўйинидан икки кун ўтиб, 14 июнь куни Самарқанд жамоаси 13-тур доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади. Янги мураббий Вадим Абрамов қўл остида жиддий тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоасига қарши баҳс ҳар икки томон учун ҳам анча қийин ўтиши ҳозирдан маълум.

Орадан 6 кун ўтиб, «Динамо» кетма-кет иккинчи сафар учрашувини Тошкентда амалдаги чемпион «Локомотив»га қарши ўтказади.

25 июнь куни эса биринчи давранинг сўнгги тур ўйинида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади.

Эътиборлиси, кубок баҳси билан ҳисоблаганда «Динамо» «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказишига тўғри келади. Чунки, жамоа чорак финал доирасида ҳам 30 июнь ва 4 июль кунлари «Машъал»га қарши саф тортади.

«Динамо»нинг июнь ойидаги ўйинлари

Олий Лига. 13-тур.

14 июнь (чоршанба)

«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»

Фарғона. «Истиқлол» стадиони.

-----------------------------------------------------------------

Олий Лига. 14-тур.

20 июнь (сешанба)

«ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО»

Тошкент. «Локомотив» стадиони.

-----------------------------------------------------------------

Олий Лига. 15-тур.

25 июнь (якшанба)

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»

Самарқанд. «Динамо» стадиони.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал.

Дастлабки ўйин. 30 июнь (жума)

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»

Жавоб учрашуви: 4 июль (сешанба)

«Динамо» матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz