Қайднома

Қидирув

«Барселона» ўртоқлик учрашувларидан рекорд даражада даромад кўради

«Барселона» ўртоқлик учрашувларидан рекорд даражада даромад кўради

  08.06.2017 14:20
  0
  547
«Барселона» ўртоқлик учрашувларидан рекорд даражада даромад кўради

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзда бўлиб ўтадиган International champipns cup ўртоғлик турнирида иштироки учун 14 млн евро ишлаб олади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, бу сумма каталонияликларнинг мавсум олдидан тайёргарлик турнелари доирасидаги рекорд даромад бўлади.

Эрнесто Вальверде шогирдлари 22 июль куни «Ювентус», 26 июль куни «Манчестер Юнайтед» ва 29 июль куни Мадриднинг «Реал» клубларига қарши майдонга тушади.

Айнан «Реал»га қарши ўйин «кўк-анорранглилар» учун 6 млн евро даромад келтиради. Қолган икки учрашувдан эса 4 млн евро ишлаб олишади.

Натижада, «класико» тарихида илк марта «Барселона» ва «Реал» АҚШда тўқнаш келади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz