Қайднома

Қидирув

«Реал» тўрт футболчиси билан шартномани узайтиради

«Реал» тўрт футболчиси билан шартномани узайтиради

  09.06.2017 14:19
  0
  904
«Реал» тўрт футболчиси билан шартномани узайтиради

Мадриднинг «Реал» клуби бир нечта футболчи билан шартномани узайтирмоқчи ва уларнинг маошларини купайтиради, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Ушбу йўл орқали клуб ўз футболчиларига ортда қолган мавсумдаги ютуқлар учун ташшаккур изҳор этмоқчи. Гап ҳимоячилар Марсело Жуниор, Даниэль Карвахаль ва Начо, ярим ҳимоячи Иско ва ҳужумчи Карим Бензема ҳақида кетмоқда.

Исконинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача амал қилади ва жамоа унга 2022 йилга қадар мўлжалланган келишув таклиф этади. Бенземанинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача кучда туради, бироқ жамоа уни яна икки йилга узайтирмоқчи.

Начонинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланганини ҳисобга олиб, келишув узайтирилмаган, аммо футболчининг йиллик маоши кўпайтирилади.

Марсело ва Карвахалга келадиган бўлсак, уларнинг клуб билан келишуви 2020 йилгача кўзланган ва уларга 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф этилади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz