Қайднома

Қидирув

«Реал» Зайниддин Зидан билан шартномани узайтиришни режалаштирди

«Реал» Зайниддин Зидан билан шартномани узайтиришни режалаштирди

  09.06.2017 19:20
  0
  522
«Реал» Зайниддин Зидан билан шартномани узайтиришни режалаштирди

“Реал” клуби раҳбарияти бош мураббий Зайниддин Зидан билан шартномани узайтирмоқчи.

Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, томонлар 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битимга имзо чекадилар.

Унга кўра, “Реал” мураббийнинг маошини оширади. Шу тариқа, Зидан дунёда энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига қўшилади.

Сал кам икки тўлиқ мавсум ичида франциялик мутахассис “Реал” билан қаторасига икки бор Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Бундан ташқари, жамоани Испания чемпионати, Европа Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиблигига олиб келди.

Зиданнинг амалдаги келишуви 2018 йилнинг ёзида тугайди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz