Қайднома

Қидирув

Пежман Мунтазори: Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида яхши маълумотга эгамиз (видео)

Пежман Мунтазори: Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида яхши маълумотга эгамиз (видео)

  11.06.2017 17:19
  0
  926
Пежман Мунтазори: Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида яхши маълумотга эгамиз (видео)

Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Пежман Мунтазори эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашув олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

Эрон терма жамоасининг ишонган ҳимоячиларидан бири Ўзбекистон терма жамоасини икки ҳафта кузатишгани ҳамда улар ҳақида яхши маълумотга эга бўлганларини яширмади.

“Сўнгги 4-5 йил давомида биз ўз устимизда жуда қаттиқ ишладик, у вақтларда таркибимизда ёш футболчилар кўп бўлишган. Энди улар улғайиб, ўз мақсадлари томон боришни режалаштиришган. Эрон терма жамоаси эртанги учрашувга тўлиқ тайёр ҳолатда. Ҳар доимгидек ҳимояда тартибли ўйин намойиш этишни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, 5 йил давомида қилинган мехнатнинг натижасини олиш вақти етиб келган.

Ўзбекистон билан Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда ғалабага осон эришмагандик. Ишонинг, энг қийин ўтказган ўйинимиз ҳам айнан Тошкентда бўлган.

Ўзбекистон терма жамоасини икки ҳафта давомида кузатдик ва уларнинг футболчилари ҳақида яхшигина маълумотлар тўпладик. Биз Эрон терма жамоасининг барча футболчилари ушбу ўйинда ғалаба қозониб, ЖЧ-2018га йўлланма олишни сабрсизлик билан кутяпмиз”, - дейди Мунтазори Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан.  

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz