Бир нарсани ўйлаб, асабим таранглашади: миллий жамоамиз нега ҳар сафар ЖЧ саралашининг илк раундларида идеал даражада ўйнайдию, ҳал қилувчи паллага келганда, бирданига ўзгариб қолади?
Бу аниқ стратегия йўқлигига боғлиқ эмасмикан? Айниқса, ҳозирги ҳолат ташвишли кўринмоқда. Қаранг, миллий жамоамизга номзод бирор футболчи айни пайт энг яхши спорт формасида эмас.
«Пахтакорчилар»нинг нечоғли ортга кетишганини кўриб турибмиз, «Бунёдкор» ва «Локомотив» аъзолари хусусида ҳам илиқ гап айтиш мушкул.
Тўғри, биргина Марат Бикмаев бундан мустасно. Хитойда эса Егор Кримец умуман ўйнамаяпти, Одил Аҳмедовда талаб даражасидаги амалиёт йўқ. Боз устига, Қатар ва БААдаги легионерларимиз таътилга чиқишди, ҳисоб. Шуларни ўйласак, бўлажак ўйинларда кимларга умид боғлашимиз мумкин? Энг аламлиси, бундай ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ.
Қитъамизнинг кучли жамоалари - Япония, Ж.Корея, Эрон, С.Арабистони термаларига қарасак, улар асосан айнан ЖЧ саралашининг сўнгги раундларида энг юқори нуқтага чиқади. Демакки, тайёргарлик жараёнида шунга эътибор қаратилади. Бошқача айтганда, бу аниқ стратегия маҳсулидир.
Хуллас, футболимиз мутасаддилари ҳам мундиал йўлида мукаммал стратегия ишлаб чиқмас эканлар, ҳар сафар алам билан мураббийлар ёки футболчиларни айблашдан нарига ўтолмаймиз, деб қўрқаман...
Шундай тизимни йўлга қўйиш керакки, футболчилар айнан ЖЧ саралашининг охирги босқичи даврида энг юқори спорт формасига киришсин. Дейлик, орадаги Осиё чемпионатидан шу мақсадда фойдаланилса ҳам майли.
Бугунги мағлубиятдан ҳеч ҳам асабийлашманг ҳаммаси яхши бўлади. Азиз мухлис асаблар қайта тикланмайди. Улар ҳали сизга кўпга етиши керак
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20