Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамовнинг «Нефтчи»даги «почини» омадсиз якунланди

Вадим Абрамовнинг «Нефтчи»даги «почини» омадсиз якунланди

  14.06.2017 20:28
  1
  730
Вадим Абрамовнинг «Нефтчи»даги «почини» омадсиз якунланди

Ўзбекистон Олий Лигасининг 13 – туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Динамо” учрашуви якунига етди. Унда “Нефтчи” жамоаси Фарғонада ўйнаган бўлишига қарамай, “Динамо”га мағлубиятга учради. Аввалига самарқандликлар 5 дақиқада тезкор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Голдан сўнг “Нефтчи” катта куч билан олдинга бориб, бир нечта ҳужумлар уюштирди, лекин “Динамо” хам бўш келмасдан учрашувда иккинчи тўпни киритди. Жамоалар иккинчи бўлимга шу ҳисобда йўл олишди.

62 –дақиқада Муйдин Мамазуломов “Нефтчи”нинг учрашувдаги илк голига муаллифлик қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, Амиржон Сафаров “Динамо”нинг учинчи  тўпини киритди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Нефтчи” ҳужумчиси ва сардори Шерзод Ҳакимов “Нефтчи”нинг яна бир голини урди, аммо фарғоналикларда ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмай қолди.

Ва шу тариқа Вадим Абрамовнинг “Нефтчи” бошқарувидаги “почини” омадсиз тарзда якунланди. 

"Нефтчи" - "Динамо" 2:3

Голлар: Муйдин Мамазулумов (65), Шерзод Хакимов (90+4) - Жасур Азимов (5), Ориф Мамажонов (29), Амиржон Сафаров (81).

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Акрам Баҳриддинов, Умиджон Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Аббос Махсталиев (Абдужабборов, 73), Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Дилёр Ирматов,  Муҳсин Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов.

“Динамо”: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Раду Рогак, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов, Искандар Холмурзаев, Саидкамол Давлатжонов.

Ўзбекистон Олий Лигасининг 13 – туридан ўрин олган “Обод” – “Металлург” учрашуви якунига етди. Унда Тошкентнинг “Обод” клуби “Жар” стадионида йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

“Обод” ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг 80-дақиқасида киритган тўпига “Металлург” жамоаси тўртта гол билан жавоб қайтарди.

Зоҳид Абдуллаев учрашувда хет-трик муаллифига айланди. Шу тариқа, “Металлург” Тошкентдаги “Жар” стадионида “Обод”ни йирик ҳисобда таслим этди.

"Обод" - "Металлург" 1:4.

Голлар: Шохруз Норхонов (80), Аюбхон Нўъмонов (22), Зоҳид Абдуллаев (38,46,83).

"Обод": Ширинбой Абдуллаев, Аброр Ҳусинов, Анвар Ғофуров, Шерзод Жалилов, Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Санжар Риҳсибоев, Суннатилла Эрматов (А.Саидкаримов), Шохруз Норхонов, Ҳусанхон Ғаниев, Сардор Қаҳҳоров (Тимур Васильев).

"Металлург": Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов. Муроджон Тошматов, Даврон Каримқулов (С.Қодиркулов), Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов (Т.Усмонов), Исломбек Исоқжонов (М.Қахрамонов), Жаҳонгир Абдумўминов.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


"нефтчи" ютқазса ютқазар, лекин #babayanout
14.06.2017 21:20

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz