Қайднома

Қидирув

«Рома» Салоҳнинг трансфери бўйича келишолмаса, Наингголанни сотади

«Рома» Салоҳнинг трансфери бўйича келишолмаса, Наингголанни сотади

  15.06.2017 08:46
  1
  541
«Рома» Салоҳнинг трансфери бўйича келишолмаса, Наингголанни сотади

«Рома» раҳбарияти Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича «Ливерпуль» билан келишолмаса, Ража Наингголанни «МЮ»га сотишдан ўзга чора тополмайди.

Mediaset Premium хабарига кўра, римликлар молиявий «Фэйр-плей» талабига мувофиқ, балансни ушлаб туриш учун 30 июнга қадар 30 миллион евро топишлари керак.

«Ливерпуль» Салоҳ учун 32 миллион евро (қўшимча бонусларсиз) тўлаши ва ортиқча харажат қилмаслигини билдирган. «Рома» эса 40 миллион евро сўрамоқда.

Хуллас, агар савдо амалга ошмай қолса, римликлар Наингголанни «МЮ»га сотишади. Улар 29 ёшли футболчи трансфери учун 40 миллион евродан кўп олмоқчилар.

Тўғри, бельгияликнинг ўзи «Рома»да қолмоқчи, аммо йиллик маоши 1 миллиондан бирданига 4,8 «лимон»га оширилишини истамоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Рома кимни сотсаям #babayanout
15.06.2017 09:06

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz