Қайднома

Қидирув

Хорхе Фосатти Қатар термасидан кетмоқчи!?

Хорхе Фосатти Қатар термасидан кетмоқчи!?

  15.06.2017 09:51
  1
  881
Хорхе Фосатти Қатар термасидан кетмоқчи!?

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Фосатти Жануби Корея устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг кутилмаганда ўз лавозимидан бўшатишларини сўраб ариза ёзди.
64 яшар мутахассиснинг бундай қарорга келиш сабаблари очиқланмаяпти, расмий равишда у ҳали лавозимидан озод этилгани ҳам йўқ. 
Қатар футбол Ассоциацияси ҳам бундай қарордан таажжубланмоқда ва мураббий билан учрашувдан кейингина қарор чиқаришини билдирмоқда. 
Таъкидлаш лозимки, уругвайлик Фоссати Қатар терма жамоасини ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг бошчилигида жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичида  2 та ғалаба, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятга учради ва финалга чиқиш имкониятини ҳали ҳам сақлаб турибди.
Фосатти аввал 2007-2008 йилларда ҳам Қатар миллий терма жамоасини бошқарган, Қатарнинг "Аль-Райян" клуби билан мамлакат чемпионлигини нишонлаган эди.   
Қатар саралаш босқичида Сурия (меҳмонда) ва Хитой (уйда) билан ўйинларни ўтказиши керак.


Манба: 1news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


вой шунчалик ўйнатибам кетармикан? #babayanout
15.06.2017 12:33

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz