Қайднома

Қидирув

Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг «Младость» клубига ўтди

Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг «Младость» клубига ўтди

  16.06.2017 10:04
  0
  657
Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг «Младость» клубига ўтди

 Ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров ўз фаолиятини Сербия Суперлигаси вакили — “Младость” клубида давом эттирадиган бўлди.

22 ёшли футболчи 2013 йилдан буён Сербиянинг бошқа бир жамоаси – “Явор Матис” сафида тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсум якунига кўра, “Явор” Сербия Суперлигасида 16 жамоа орасида 8-поғонани эгаллаган эди. “Младость” эса 4-ўринни банд қилганди.

“Тўрт йил Иваницада ўйнаганимдан сўнг Лучанга кўчиб ўтишга қарор қилдим. Мен Сербиянинг кучли жамоаларидан бирига ўтганимдан ва мураббий Ненад Милованович билан ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан бахтиёрман. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Аммо бу қийинчиликларни енгиб ўта оладиган жамоамиз деб ўйлайман”, – деди ўзбекистонлик футболчи.

Қайд этиш жоиз, “Младость” жамоаси 2016/17 йилги мавсум якунига кўра Европа Лигаси 1-саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

Маълумот учун, Ҳусниддин Ғофуров 1994 йил 29 июль куни Фарғонада таваллуд топган. Сербия чемпионатига йўл олишдан аввал ҳужумкор ярим ҳимоячи 2012–2013 йилларда Ўзбекистон Биринчилиги вакили – “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган.

Ҳусниддин Ғофуров, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар термаси (U-17, U-19) ва Ўзбекистон олимпия термаси (U-23) сафида ҳам майдонга тушган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz