Қайднома

Қидирув

Бабаян ўз ўрнида қолди! Энди нима қилсак тўғри бўлади?

Бабаян ўз ўрнида қолди! Энди нима қилсак тўғри бўлади?

  16.06.2017 10:28
  0
  1008
Бабаян ўз ўрнида қолди! Энди нима қилсак тўғри бўлади?

Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян борасида ўзининг қарорини расман эълон қилди. Муҳими, шу қарор бўлди: у тўғри ёки нотўғрилигини ёлғиз Яратган билади ва вақт кўрсатади.

Бугун ҳис-туйғуларни босиб олиб, яна бир марта фикрлаб кўрайлик. Йўқ, бу билан биз Бабаян кетмаслиги керак эди, демоқчи эмасмиз. Биз ҳам кетишини кутгандик, аммо вазият бошқачасига ўзгарди. Балки бу ҳам яхшиликкадир. ЎФФ қарорини қабул қилишга мажбурмиз. Сабаби, футболимиз бўйича улар ваколатли ҳисобланишади, мухлислар ёки журналистлар эмас. Биз фақат ўз фикримизни айта олмамиз, холос. 

Ҳозир асабларни бузиб, қуюшқондан чиқиб, рўза ойида бир-биримизни дилимизни оғритиш яхши эмас. 

Демак, Бабаянни қолдириб, барча масъулиятни федерация ўз зиммасига олди, бу ҳолат кечани ўзидаёқ юридик жиҳатдан белгилаб қўйилди. Бўлди! Эртага улар жавоб беришади, ишқибоз ёки журналист эмас. Ижобий натижага ҳам салбий натижага ҳам улар масъулдирлар. 

Буёғига нима бўлади, деган табиий савол туғилади. 

Биринчи навбатда воқеликка реал қарайлик. "Вой-дод ҳаммаси расво бўлди", каби ҳар хил жазавага тушиш ёки русчасига "пафос" деган ибораларни ишлатиш ҳозир жоиз эмас. Чунки, уларни фойдаси йўқ. 

Олдимизда битта йўл бор! 

Ҳа, агар ҳалиям термамизни Россияга боришини истасак, Самвел Бабаянга таркиб танлаш боросида кўрсатма берайлик, албатта буни инобатга олишса. 

Яъни, термани ҳозирги таркибини камида ярмисига раҳмат деб, жавоб берайлик. Гарчи Бабаян ёқтирмаса ҳам Достонбек Ҳамдамов, Шоҳруз Норхонов, Темур Ҳакимов бундан ташқари, "Насаф", "Қўқон-1912" ва бошқа клубларимиздан керакли футболчиларин синаб кўришини талаб қилайлик. Биз ҳатто ЎФФ мутасаддиларидан ҳам бу борада Бабаянга кўрсатма беришларини сўраб қолардик. Аниқроғи, термада Бабаян наздида кучли эмас, халқ ва мутахассислар наздида кучлироқ футболчиларни ўйнатайлик. 

Бу ягона йўлдир. Бошқа чорамиз қолмади. Ҳар ҳолда шгу вариантимиз борку?! Фойдаланиб кўрайлик. Марҳамат, энди Бабаян танлаган таркиби ва тактикаси борасида бир ойда 2 марта очиқ мулоқотга киришсиз. Журналистлар ва халқни эшитсин. Шунчаки, эшитсин! У кўра олмай турган нарсаларни балки ишқибозлара ва журналистлар кўрсатиб беришар. Битта одам ҳамма нарсани қамраб ололмайди. У бошқаларни тинглаши ҳам керак. 

Ҳурматли, футбол мухлислари!

Биз ҳам сиздан кам қайғурмаяпмиз, ҳаяжонланмаяпмиз. Биз ҳам севимли термамизни ЖЧга чиқишини истаймиз. Аммо, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўз ваколимиздан ортиқ ҳеч нарса қила олмаймиз. 

Шундай экан, келинг барчасини тақдирга солайлик ва яхши ният қилайлик. Ким билади дейсиз, балки қолган икки ўйинни ҳам ютармиз. Ниҳоят, футболчиларнинг юраги ҳам эрир!

Умуман, футболчилар борасида алоҳида мавзу бор. Ўзи тўйган, кўзи ялтирамайдиган, 2та дача ва 5та автоси бор футболчидардан ҳеч нарса кутиб бўлмайди. Қалби ёниб турган, майдонда "ёраман" дейдиган футболчиларни топайлик ва уларга имкон берайлик. 

Бизга зудлик билан камида иккита ўртоқлик учрашуви керак. Майли, рақиб сифатида Россиянинг ўртаҳол клублари ҳам бўлаверади. 

Асабни асранг, оилангиз учун кераксиз!

А.Акбаров


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz