Қайднома

Қидирув

Ҳушхабар: Денисов ва Бикмаевлар тез кунларда сафга қайтишади, Андреев эса йўқ

Ҳушхабар: Денисов ва Бикмаевлар тез кунларда сафга қайтишади, Андреев эса йўқ

  16.06.2017 12:50
  1
  3053
Ҳушхабар: Денисов ва Бикмаевлар тез кунларда сафга қайтишади, Андреев эса йўқ

Хабарингиз бор, Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси - Виталий Денисов ва Марат Бикмаевлар жароҳат олиб, сафдан чиқишганди.

Станислав Андреев эса Эронга қарши учрашув (0:2) нинг 3-дақиқасида мажбуран Даврон Ҳошимовга алмаштирилганди. Бунга Андреевнинг майдонда оёғини қайриб олгани сабаб бўлганди.

Бугун, 16 июнь куни interfutbol.uz сайтига юқорида кўрсатилган футболчиларнинг жароҳатлари ҳақида аниқ маълумотлар етказилди.

Унга кўра, Станислав Андреев олти ойга сафдан чиққан ва Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидан жой олган Хитой ҳамда Жанубий Кореяларга қарши учрашувларини ўтказиб юборади. Чунки, Андреевнинг оёғидаги жароҳат жиддий ҳисобланиб, у тез кунларда операция столига ётқизилади.

Унинг жароҳатига тиззадаги олд хочсимон пайларнинг шикастланииши деб ташхис қўйилди. Андреевнинг сафга қайтиши иккинчи даврадан аввал рўй бермайди. Яқин кунларда жароҳатини операция билан ёки операциясиз даволаш борасида бир қарорга келинади. Ярим ҳимоячининг машғулотларга қачон қайтиши бўйича аниқ маълумотни яқин кунларда тақдим этамиз.

Шунингдек, Виталий Денисов ҳамда Марат Бикмаевлар эса Хитойга қарши 31-август куни бўлиб ўтадиган учрашувга жароҳатларидан фориғ бўлиб, тўлиқ сафга тайёр ҳолатда қайтишади.

Умид қиламизки, Виталий Денисов ва Марат Бикмаевларнинг қайтиши қолган муҳим икки учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг ижобий натижа қайд этишида албатта, ёрдам беради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Андреевнинг жарохати бизга ЖЧ йулланмасини берсин илохим
16.06.2017 13:58

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz