Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз»

Миржалол Қосимов: «Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз»

  17.06.2017 01:02
  0
  827
Миржалол Қосимов: «Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз»

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашуви якунлангач ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Жуда ҳам қизиқарли, шиддаткор ва жанговор ўйин гувоҳига айландик. Шу каби учрашувлар мухлисларга ёқади. Бугун стадионга келган ишқибозлар яхши, сифатли футбол кўришди. Қўқондан ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Гарчи улар уйларига тушкун кайфиятда қайтишаётган бўлсада, футболдан завқ олишди, деб ўйлайман.
Натижадан қониқдик. Ўйинда кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин улардан фойдаланиш коэффициенти паст. Бугун чизиқлар орасида бироз бўшлиқ пайдо бўлди. Айрим футболчиларимиз терма жамоа ихтиёридан етиб келишгани боис бироз толиқиш бўлди. Аммо бу футболда бўлиб турадиган нарса.

- Элдор Шомуродовнинг ўйини хусусида фикрингиз қандай?
- Элдор Шомуродовнинг ўйини қониқарсиз. Авваламбор Элдор иқтидорли футболчи саналади. Индивидуаль жиҳатдан ҳам кучли футболчи. Аммо бу йилги ўйинлари анча пасайди. Омади чопмаяпти, демаган бўлардим. Шомуродов ўз устида ишлашни пасайтириб юборди. Унинг ҳаёли четга кетиш шекилли. Футболчи шартномаси тугагунга қадар ўйнаб бериши керак. Футболни мажбуран ёки таниш-билишчилик билан ўйнатиб бўлмайди.
Яқинда унга статистикани кўрсатдим, ҳужумчи учун гол муҳим. Шомуродов эса жорий мавсумда ҳали чемпионатда бирорта гол ургани йўқ. Имкон қадар Шомуродов билан алоҳида гаплашиб, унинг ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиляпман. Умид қиламанки, давралар оралиғида ўз спорт формасини тиклайди ва иккинчи даврада ўзини яхши тарафлама кўрсатади.

- Ёшлар билан ишлаш қийин бўлмаяптими?
- Таркибда 16-17 ёшли футболчилар йўқ. 20 ёшдан ошган футболчиларни ёш дейишни бас қилиш керак. Таркибдаги футболчиларимизнинг барчаси қизлар билан гаплашадиган бўлган, уларни нимаси ёш? Мана оддий мисол, "Аякс"ни қаранг? Булар аллақачон улғайиши керак.

- "Қўқон-1912" жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? Бугун уларнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди...
- "Қўқон-1912" жуда яхши жамоа. Ҳасанов ажойиб жамоани шакллантирмоқда. Таркиб жиҳатдан ҳам яхши футболчилар йиғилган. Легионер ҳужумчи Райевац ҳам яхши имкониятларга эга футболчи. Биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик.

"Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz