Қайднома

Қидирув

СПАРРИНГ-РАҚИБ КУЧЛИ БЎЛСА...

СПАРРИНГ-РАҚИБ КУЧЛИ БЎЛСА...

  18.06.2017 10:12
  0
  1802
СПАРРИНГ-РАҚИБ КУЧЛИ БЎЛСА...

Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил қилганларга раҳмат. Ёшларимиз гарчи ютқазган бўлсаларда, муносиб рақиб билан курашиш асносида катта дарс олишди, менимча. Аммо миллий жамоамиз учун танланган спарринг-рақиб (Таиланд термаси) ҳақида бундай фикр айтиш мушкул. Ахир бу ўртоқлик ўйини Эрон термасига қарши баҳс олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши маълум эди-ку. Бироқ репетиция учун нима сабабдан ўйин услуби бўйича форслардан кескин фарқланувчи жамоа танланди? Саралашнинг энг муҳим палласида қанчалик кучли рақибларга қарши ўйнасак, шунча яхши эканлиги тайин-ку. Тўғри, ташкилий масалаларнинг ўзига хос мураккабликлари бор. Дейлик, кучли жамоалар таклифга рози бўлавермайди. Чунки ҳаммада ўз режаси бўлади. Аммо шу даврда мундиалнинг бўлажак мезбони Россия термаси билан бир куч синашиб кўрсак эди... Зеро, руслар мундиал саралашидан озод ва ҳозирда асосан ўртоқлик мақомида майдонга тушмоқдалар. Эсласангиз, бир неча йил олдин Озарбайжон, Украина ва Арманистон каби УЕФА жамоалари билан ўйнагандик ва бу озми-кўп ўз мевасини берган. Йўқ, Таиланд термасини номуносиб рақиб сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Аксинча, тайлар расмий ўйинларда бизга доимо жиддий қаршилик кўрсатишган. Фақат ҳозирги ҳолатда ўйин жиҳатидан Эрон термасига яқинроқ жамоа танлаш мақсадга мувофиқми-ди? Балки кейинги ўйинлар олдидан нариги гуруҳ вакиллари - Австралия ёки Япония термасини ўртоқлик ўйинига таклиф этиш самара берар... Табиийки, барчамиз футболчиларимиз мундиалга йўл очишларини истаймиз. Лекин бунинг учун биринчи навбатда, муносиб тайёргарлик талаб этилади...

Рустам РУСТАМОВ, rustam_rustamov1988@mail.ru.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz