Қайднома

Қидирув

Жасур Абдураимов: «Насаф» замонавий ўйин услубига эга жамоа»

Жасур Абдураимов: «Насаф» замонавий ўйин услубига эга жамоа»

  20.06.2017 10:02
  0
  548
Жасур Абдураимов: «Насаф» замонавий ўйин услубига эга жамоа»

"Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбон жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин борасида "Насаф"га илиқ сўзларни айтишим мумкин.  Улар замонавий ўйин услубига эга жамоа. "Насаф" мураббийлар штабини алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Улар танлаган ўйин услуби чиройли. Биз бугун характер кўрсатдик ва муҳим ғалабага эришдик. Футболчиларимиз бугун майдонда яхши ҳаракат қилишди.

Афсуски, бизда айни пайтда таркиб борасида муаммолар мавжуд. Бизнинг ўйинчилар ҳам терма жамоада, ҳам ўзимизда ўйнаб, руҳий жиҳатдан толиқиб қолишди. Уларга рақобат ҳам кам. Бизнинг ўйинчилар алмаштиришда танловимиз ҳам чегараланган.

Бугун асосий таркибда дебютини қилган Саъдиллаев ўйинга жуда яхши киришиб кетди. Беҳрўз Саъдиллаев ҳақида фақат яхши фикр билдиришим мумкин.

Шота Арвеладзе айни пайтда Тошкентга келган ва деярли ишга киришган. Улар футболчиларимизни кузатишмоқда, жамоа билан яқидан танишмоқда. Менга хорижлик мутахассис келиши ҳақида аввалдан айтишган. Янги мураббий иккинчи даврадан бошлаб жамоани бошқаради. Мен "Пахтакор"даги қисқа фаолиятим давомида яхшигина тажриба ортирдим.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz