Қайднома

Қидирув

КК–2017. Равшан Эрматов Германия – Чили ўйинида ишлайди

КК–2017. Равшан Эрматов Германия – Чили ўйинида ишлайди

  21.06.2017 11:20
  0
  732
КК–2017. Равшан Эрматов Германия – Чили ўйинида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов навбатдаги ўйинга тайинлов олди. Ўзбекистонлик ҳакам “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия – Чили учрашувида ишлайди. Олдинроқ Эрматов Австралия – Германия (2:3) ўйинида видеотакрорлар бўйича ёрдамчи вазифасини бажарганди.

Маълумот учун, Германия – Чили беллашуви эртага, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. 

Ушбу ўйинни эса эронлик Алиризо Фағони бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ризо Сухандон хамда Мухаммадризо Мансурилар ёрдам беради.

Конфедерациялар кубоги–2017
2-тур | 22 июнь (пайшанба)
Германия – Чили

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (иккиси ҳам Эрон)
Захира ҳаками: Марк Гигер (АҚШ)
Видеоассистентлар: Артур Диас (Португалия), Жо Флетчер (Канада)
Видеоассистнет ёрдамчиси: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz