Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» - «Олмалиқ»: Учрашувдан сўнг мураббийлар фикри

«Навбаҳор» - «Олмалиқ»: Учрашувдан сўнг мураббийлар фикри

  21.06.2017 12:49
  0
  566
«Навбаҳор» - «Олмалиқ»: Учрашувдан сўнг мураббийлар фикри

“Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Виктор Кумиков (“Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи):
- Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ. Ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Балки об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатгандир зеро бундай шароитга кўникиб улгурган бўлишлари лозим эди. Ёки “Пахтакор”га қарши ғалабадан кейин қандайдир хотиржамлик юзага келгандир. Хуллас ёмон ўйин кўрсатдик.

Шунга қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришдик. Бундай ўйин орқали дуранг қайд этиш биз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Фойдамизга хизмат қилган ягона ҳолат ўйин охирларида гол уриб, ирода намойиш эта олганимиз бўлди. Қолган вазиятларни барчасиз бизнинг зараримизга ишлади. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим.

“Навбаҳор”ни қай тарзда ҳаракат қилишини ва улар асосан қанотлардан Йовановичга тўп етказиб берилишини билардик. Шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Учрашувдан олдин берилган кўрсатмаларни йигитлар бажаришга уриниб кўришди, лекин буни уддалай олишмади.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи):
- Жамоамиз олтита турдан бери ғалаба қозона олмаётганлиги сабабли “Олмалиқ” билан ўтган ўйинда ғалабани қўлга киритишимиз шарт эди. Бугун ғалабага яқин эдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда ютуқни қўлдан бой бердик. Учрашувга жиддий тарзда ҳозирлик кўргандик. Афсуски баҳс охирларида ўтказиб юборилган гол барча меҳнатларимизни чиппакка чиқарди. Нима ҳам қила олардик, кўзланган мақсадга эриша олмаган бўлсакда ҳаёт давом этади. Шундан келиб чиққан ҳолда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Бир турдан кейин чемпионатнинг дастлабки қисми якунига етади. Давралар оралиғида биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб уларни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўрамиз.

Бу орқали мавсумни кучли бешликда якунлаш учун ҳаракат қиламиз. Бугун биринчи давра ҳисобидан ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсни ўтказдик. Шукурки, уйдаги учрашувларда рақибларимизга имкониятни бой бермадик. Иккинчи даврада янада яхшироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман.

Ўзим истаган футболчилар билан музокаралар ўтказдик. Давралар оралиғида таркибга ички чемпионатда тўп сураётган олти-етти нафар ёш футболчиларни қўшишни мўлжаллаб турибман. Ҳозирча уларни ким эканлиги сир. Барча масалада келишувга эришганимиздан сўнг уларни кимлигини ошкор қиламиз.

Айни пайтда беш нафар футболчимиз турли сабабларга кўра бугунги учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг айримлари оилавий сабаб, баъзилари эса бетобликлари сабабли айни пайтда жамоа билан бирга эмаслар. Биринчи даврани тугашига яна битта ўйин қолди. “Насаф” билан ўтадиган учрашувдан кейин таркибда кимларни қолиши ва кимларга жавоб берилиши борасида бир тўхтамга келамиз.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz