Қайднома

Қидирув

Фото: Ўзбекистонлик мухлислар ЎФФга «Ишонч шари»ни совға қилишди

Фото: Ўзбекистонлик мухлислар ЎФФга «Ишонч шари»ни совға қилишди

  21.06.2017 19:07
  0
  899
Фото: Ўзбекистонлик мухлислар ЎФФга «Ишонч шари»ни совға қилишди

Бугун, 21 июнь, чоршанба куни Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжумани ўтказилди. “Ўзбекистонда спорт: янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги анжуманда спортимизда мавжуд вазият ва уни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол тўғрисида, соҳанинг истиқболлари, шунингдек, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Рахматуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакрам Исроилов спикер сифатида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Анжуманда ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев Миллий терма жамоа, мураббийларни алмаштириш бўйича фикр билдирди ва 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. 

alt

— Бугун Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги натижасини яхши деб бўлмайди. Тўғри, хатолар йўқ эмас, лекин бизда ҳали ЖЧга тўғридан-тўғри чиқишга имконият бор.

Ўзбекистон футбол федерацияси ва мураббийлар штаби бунинг учун ҳозирда барча имкониятларни ишга солмоқда.  ЎФФ мураббийларини ишдан олиш масаласига келсак, федерация Ижроия Қўмитаси Бюроси мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беришга қарор қилди.

Хабарингиз бор, федерация баёнотида шу йилнинг сентябрь ойида конференция ўтказилиши эълон қилинган. Қайд этиш керак, ЎФФ таркиби янгиланади.

2017-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда футболни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Унда федерация структураси, раҳбарияти ва бошқа ташкилий масалаларда ўзгаришлар кутилмоқда.

С.Раҳматуллаевга футбол мухлиси томонидан ЎФФга ишонч билдирилишининг рамзий маъноси сифатида “Ишонч” сўзи ёзилган пуфак тақдим этилди.


Манба: www.uz24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz