Қайднома

Қидирув

Чили термаси финалга йўл олди ва бу башорат қилинган эди?!

Чили термаси финалга йўл олди ва бу башорат қилинган эди?!

  29.06.2017 04:36
  0
  541
Чили термаси финалга йўл олди ва бу башорат қилинган эди?!

Олдин маълум қилганимиздек, Конфедерациялар кубогининг ярим финал ўйинида Чили ҳамда Португалия терма жамоалари тўқнаш келди. "Казань-Арена" стадионида кечган ўйин Чилининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. "Лоторея баҳси" яъни, пенальтилар сериясида чилилик футболчиларнинг қўли баланд келди. Клаудио Браво кетма-кет 3та пенальтини қайтариб, жамоасини финалга олиб чиқди. 

Чили 2 июль куни  финалда Германия – Мексика жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Португалия ҳам 3-ўрин учун курашни шу куни, соат 17:00 да ўтказади. 

Португалия – Чили 0:0 
Португалия 
– Руй Патрисиу, Соареш, Алвеш, Фонте, Элизеу, Бернарду Силва (Куарежма, 83), Адриен Силва (Моутинью, 102), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Желсон Мартинш, 116), Роналду, Андре Силва (Нани, 76).
Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес (Сильва, 112), Варгас (Родригес, 86), Диас, Санчес, Арангис, Исла (Фуэнсалида, 120).
Пенальтилар серияси: 0:1, 0:2, 0:3.
Огоҳлантиришлар: Хара (23), Вильям Карвалью (31), Андре Силва (43), Эрнандес (51), Фонте (96), Алвеш (111), Соареш (114).

Айтганча, Москва ҳайвонот боғидаги Ника лақабли оқ урғочи айиқ КК-2017 мусобақасининг яримфинали натижаларини олдиндан башорат қилди.

Унинг танловига кўра, Португалия - Чили ўйинида пиренейлик футболчилар ғалаба қозонади. Ника айнан Португалия байроғи туширилган товоқни танлади. Германия терма жамоаси эртага Мексика жамоаси билан учрашади. Қутб айиғининг фикрига кўра, ўйин европаликларнинг мағлубияти билан тугайди. Ника Лотин Америкаси мамлакати терма жамоаси байроғи туширилган товоқчага ўзини ташлади ва уни ҳатто қўлларига кўтариб олди.

Етим қолган оқ айиқни Москва ҳайвонот боғига кузда Чукоткадан олиб келишган эди. Агар жониворнинг башорат қилиш қобилияти футбол мухлисларида яхши таассурот қолдирса, Ника келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг башоратчисига айланиши мумкин, деб ёзмоқда uzreport.uz сайти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz