Қайднома

Қидирув

«Шўртан» қачон муаммолардан ҳалос бўлади? Ўзи нима бўлганди?

«Шўртан» қачон муаммолардан ҳалос бўлади? Ўзи нима бўлганди?

  30.06.2017 16:16
  0
  1440
«Шўртан» қачон муаммолардан ҳалос бўлади? Ўзи нима бўлганди?

Хабарингиз бор Ғузорнинг “Шўртан” клуби футболчи Урош Милославлевич билан боғлиқ муаммо туфайли ФИФА томонидан Биринчи лигага четлатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Раҳбарлар Милославлевичга бўлган қарздорликни сўндириб, жамоани қайта ташкил этишаётган бир пайтда “Шўртан” осмонини яна қора булутлар қоплади.

Гап шундаки, бир неча кун илгари ФИФА ташкилоти “Шўртан”га яна хат юборган. Бу сафар муаммо жамоани 2011-2012 йиллар бошқарган мураббий Игорь Криушенко ва унинг ёрдамчиси атрофида рўй бериши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, “Шўртан” клубининг белоруссиялик мутахассисга 95 минг АҚШ доллари, ўша вақтда дарвозабонлар бўйича мураббий бўлиб ишлаган мураббийга 26 минг АҚШ доллар қарзи бор.

Айни шу сабабдан ғузорликлар ФИФА чиқарган қарор сабаб катта эҳтимол билан янги мавсумни Биринчи лигада бошлашади.

Агар шунда ҳам “Шўртан” қуйи лигадан Олий Лигага чиқиш вазифасини адо этса, ФИФА кейинги мавсумга ҳам жамоани жазолаши мумкин.

Яъни Игорь Криушенкога бўлган қарздорлик ҳаддан зиёд кўплиги туфайли “Шўртан” яна Биринчи лигага равона бўлиши мумкин.

Унинг устига жамоани бошқараётган Ихтиёр Каримов ва унинг ёрдамчилари ҳам номаълум сабабларга кўра ваколатларидан четлаштирилишди. Шунингдек, жамоани Олександр Пишур ва Акмал Холматовлар тарк этишган.

Эндиликда “Шўртан”нинг мураббий курсиси бўшаб ётибди, у курсига ҳеч кимнинг ўтиргиси ҳам йўқдек. Чунки боши балоларда қолиб кетаётган жамоа натижасини қўрқмасдан ўз маъсулиятига оладиган мураббийни ҳозирги замонда деярли топиш қийин.

Табиийки, буёғига нима бўлади? “Шўртан”нинг тақдири қай аҳволда кечади? каби саволлар мунтазам берилиб туради. Чунки “Шўртан” 23 йилдан бери ўзбек футболи ривожига анча-мунча фойдаси теккан жамоа ҳисобланади.

“Шўртан” эндиликда ўзининг янги раҳбарияти билан 4 июль куни Ғузорда учрашув ўтказади ва шу мажлисда бўлажак режалар маълум этиб ўтилади.

“Шўртан” билан боғлиқ муаммолар кетма-кетлиги қандай якунланишини аввалдан тахмин қилиш қийин. Бироқ биз нима бўлишидан қатъий назар барчаси яхшилик билан якунланиши тарафдоримиз!

Шунингдек, 28 июль куни иккинчи даврада “Шўртан”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати аниқ бўлди.

Жорий мавсумнинг биринчи ярмини қониқарсиз якунлаган “Шўртан” , нафақат мураббийлар штабида  балки футболчилар таркибида ҳам ўзгаришлар қилишни режалаштирганди.

Клуб раҳбарияти, “оқ бўрилар” сафини давралар оралиғидаги таннаффус давомида, тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Саидкамол Акбаров, Азиз Ғуломхўжаев, Зафар Полвонов, Сирож Хамраев, Қадамбой Нурметов, Акмал Холматов, Ботир Қораев, Сардор Собирхўжаев каби футболчиларимиз трансфер ойнасига қўйиладиган бўлди.

Бундан ташқари, танаффусдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Шўртан”га келиб қўшиладиган янги футболчилар ҳақида ҳам кейинги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz