Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: Месси ва Антонелланинг никоҳ тўйи

Фотогалерея: Месси ва Антонелланинг никоҳ тўйи

  02.07.2017 15:44
  0
  995
Фотогалерея: Месси ва Антонелланинг никоҳ тўйи

30 июнь куни Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси болаликдаги севгилиси Антонелла Рокуццога уйланди.

Маросим катта қизиқишга сабаб бўлди ва жаҳоннинг кўплаб нашрлари ўз журналистларини тўй бўлиб ўтадиган Росарио шаҳрига юборди.

«Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби ҳаётидаги энг ёрқин воқеа учун харажатлардан қочмади ва маросимни City Center Rosario’да ўтказишга қарор қилди.

Меҳмонлар бунда казинодан фойдаланиши, мажмуа ичидаги 188 номерга эга 5 юлдузли Pullman меҳмонхонасида қолиши мумкин эди. Шу билан бирга бинода боулинг, теннис кортлари, ёпиқ ва очиқ бассейн ҳамда кўплаб бар ва ресторанлар меҳмонлар учун хизмат қилди.

 

Тўйга «Барселона» тўлиқ таркиб билан таклиф қилинди. Аммо раҳбарият бундан мустасно. Херард Пике, Шакира ва Неймар жума куни Росарио шаҳрига етиб келди. Хави, Сеск Фабрегас, Серхио Бускетс, Хорди Альба, Самуэл Это’O, Карлес Пуйоль ва Луис Суарес ўз аёллари билан Аргентинага 29 июнь куни учиб келганди.

 

29 ёшли Антонелла Рокуццо тўйда Барселонадан ташриф буюрган испаниялик дизайнер Роза Клара яратган либосни кийди. Ушбу дизайнер актрисалар Ева Лонгория ва София Вергара, шунингдек, Испания қироличаси учун махсус либослар тайёрлаб бергани билан танилган.

Серхио Агуэронинг хотини Карина тўйдаги илк қўшиқни куйлаб берди. Уругвай гуруҳлари Rombai ва Marama маросимни давом эттирди. Пикенинг хотини Шакира тўйда ўзининг қўшиқларини куйлаши керак эди.

155 нафар журналист тўйни ёритиш учун аккредитациядан ўтказилди, бироқ улар меҳмонлар билан мулоқот қила олмас, стол атрофида жам бўлолмасди. Месси билан аввалдан ишлаб келган исроиллик мутахассислар тўй хавфсизлиги учун жавобгар бўлди ва камида 300 кишилик гуруҳ бунда меҳнат қилди.

 


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz