Қайднома

Қидирув

Россия Марадона қўл остида Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Россия Марадона қўл остида Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

  02.07.2017 15:57
  0
  501
Россия Марадона қўл остида Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

2018 йилда бўлиб ўтадиган нуфузли Жаҳон Чемпионати мусобақаси мезбонлари – Россия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Бразилия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси вице-президенти Фернандо Сарни айтиб ўтди.

“Россия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви март ойидаги ФИФА кунларининг бирида ўтказилади.

Ўртоқлик ўйини Россияда бўлиб ўтади. Бизда Россия футбол иттифоқи юборган таклиф хати бор. Аслида Бразилия шу йилнинг июнь ойида Россияга қарши ўйнаши керак эди.

Бироқ, бизнинг Австралия билан келишувимиз борлиги сабаб, учрашув кейинроққа қолдирилди”, -дейди Сарни.

Айни пайтда аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Россияга ташриф буюрган. Марадона катта эҳтимол билан Россия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкин.

Агар воқеалар ривожи шундай якунланадиган бўлса, Россия терма жамоаси Бразилияга қарши Марадона қўл остида ўртоқлик учрашуви ўтказади


Манба: www.championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz