Қайднома

Қидирув

Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди

Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди

  03.07.2017 10:08
  0
  458
Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди

Бугун, 3 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA  байроғи остида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида мусобақа старт олади.

Мазкур турнир олдидан Ўзбекистон U-15 термаси бош мураббийи сифатида Тожикистонга келган Александр Мочинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“CAFA байроғи остидаги ушбу турнир барча ўсмирлар терма жамоаларига Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ёш иштирокчилар ўзига яраша тажрибага эга бўлади ва энг асосийси улар бошқа мамлакат термаларида ўзига янги дўстлар орттиради. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман.

Бу ердаги ажойиб муҳит мазкур турнирни янада рақобатбардош ўтишига, шунингдек, футбол оламида янги ўйинчилар кашф этилишига хизмат қилади. Барча ташкилотчи ва иштирокчиларга футбол байрами мазмунли ўтишига тилакдошман”, – деди Александр Мочинов.

Аввалроқ Ўзбекистон U-15 термаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Турнирлар орасидаги тақвим тиғиз бўлгани сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси иккига бўлинди. CAFA CUP U-15 мусобақасига футболчиларни Александр Мочинов олиб кетган бўлса, Дилшод Нуралиев ўз шогирдларини Хитойдаги мусобақага тайёрламоқда ва улар билан у ерга йўл олади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz