Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Гол уриш бобида омадимиз келмади»

Андрей Микляев: «Гол уриш бобида омадимиз келмади»

  04.07.2017 22:41
  0
  605
Андрей Микляев: «Гол уриш бобида омадимиз келмади»

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал баҳсидан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги биринчи баҳсда ҳисоб очилмади. Мазкур ўйиндан сўнг тошкентликлар устози Андрей Микляев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин худди кубок ўйинларига хос тарзда ўтди, дея оламан. Биз рақибдан кўра кўпроқ тўп билан муомала қилдик. Лекин гол уриш бобида омадимиз келмади.

Таркибда йўқотишлар кўп эканидан кўпчиликнинг хабари бор. Саламат Қутибоев ҳам секин-аста жароҳатдан қутилди. У илгари “Бухоро” таркибида ўйнаган. Уни биз деярли жамоасиз қолган пайтида, яъни “Бухоро”дан кетганидан сўнг таркибга қўшиб олгандик.

У эндиликда бизнинг футболчи, биз ҳали ундан кўп нарса кутяпмиз. Шу боисдан Саламатни ҳеч қайси клубга бериб юбориш ниятида эмасмиз, - деди тажрибали мутахассис.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz