Қайднома

Қидирув

Узоқ кутилган шартнома: Месси «Барселона»да давом эттиради

Узоқ кутилган шартнома: Месси «Барселона»да давом эттиради

  05.07.2017 15:04
  0
  637
Узоқ кутилган шартнома: Месси «Барселона»да давом эттиради

Бугун, 5 июль куни Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда “Барселона” клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди.

Унга кўра, аргентиналик футболчи “Барселона”да 2020/2021 йил мавсуми якунига қадар қолиши келтириб ўтилган.

Маълумотларга кўра, Месси янги шартномага мавсум олди машғулотлари бошланиши биланоқ имзосини чекади.

Маълумот учун, узоқ кутилган шартнома имзоланиши деярли бир йилдан бери муҳокама қилиб келинади. Шунча вақт ичида “Барселона” раҳбарияти футболчи билан турли ҳил музокараларни олиб боришди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Мессининг янги шартномасидаги трансфер қиймати 300 миллион еврони ташкил этган.


Манба: www.footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz