Қайднома

Қидирув

«МЮ» ва «Челси» Лукакуни дунёдаги энг қиммат футболчига айлантирмоқчи

«МЮ» ва «Челси» Лукакуни дунёдаги энг қиммат футболчига айлантирмоқчи

  06.07.2017 12:44
  0
  530
«МЮ» ва «Челси» Лукакуни дунёдаги энг қиммат футболчига айлантирмоқчи

«Манчестер Юнайтед» клуби «Челси» қизиқиш билдираётган «Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку учун курашга қўшилди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри. Иккала клуб ҳам белгиялик футболчи трансфери учун сўралган миқдордаги (100 млн фунт) пулни беришга тайёрлар.

Ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, футбол тарихидаги рекорд янгиланиши мумкин. Ҳозирча энг қиммат трансфер «Ювентус»дан «МЮ»га ўтган Поль Погбага тегишли бўлиб турибди, унинг нархи – 89 млн фунтга баҳоланганди.

Аввалроқ, «Челси» Лукаку билан шахсий шартнома борасида келишиб олганлиги хабар қилинган эди. Уна кўра футболчи лондонликлар клубида ҳафтасига 150 минг фунт маош олади.

«Челси» Лукакуни 2014 йилда 35 млн евро эвазига «Эвертон»га сотган эди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача амал қилади.

 


Манба: www.footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz